https://sputniknews.uz/20251214/kadastr-bojxona-elektr-korruptsiya-54155633.html
Кадастр, божхона ва электр соҳаси ходимлари коррупция ишлари бўйича қўлга олинди
Кадастр, божхона ва электр соҳаси ходимлари коррупция ишлари бўйича қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё ва Наманганда мансабдорлар пора ва фирибгарлик ҳолатида ушланди. Жиноят ишлари қўзғатилди. Батафсил расмий маълумот — мақолада.
2025-12-14T09:18+0500
2025-12-14T09:18+0500
2025-12-14T09:18+0500
ўзбекистон
жамият
жиноят кодекси
жиноятчилик
пора
фирибгарлик
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
иив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46216748_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_e7f4195fc349b4438610d44d3245ce36.jpg
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik Сурхондарё ва Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликка қарши ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта мансабдор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.Хусусан, Сурхондарё вилоятида Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Термиз туманида яшовчи фуқаронинг 20 минг АҚШ долларини расмийлаштирмасдан, танишлари ёрдамида “Сариосиё” чегара божхона пости орқали Тожикистонга олиб чиқиб беришни ваъда қилган. Эвазига у фуқародан 400 доллар олган ва айнан шу пайтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в”-банди (хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) ҳамда 25,211-моддаси 1-қисми (пора бериш жиноятини содир этишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.Наманганда эса туман кадастр бўлими бошлиғи маҳаллий фуқарога тегишли озиқ-овқат дўконининг ташқи қисмига қурилган бостирма учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган ва бунинг эвазига 5 миллион сўм талаб қилган. У 3 миллион сўм олган вақтда ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди — тамагирлик йўли билан пора олиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиалида юрисконсул вазифасида ишловчи шахс ҳам қўлга олинди. У Косонсой туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланганидан сўнг, расмий далолатнома асосида тайинланган 28,6 миллион сўмлик жаримани электрон тизимга киритмасдан бартараф этишни ваъда қилган. У фуқародан 2 минг доллар олган пайтда ушланган.Ҳозирда унга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в”-банди бўйича жиноят иши очилган.
https://sputniknews.uz/20251111/er-ajratilish-fermer-ushlanish-53378795.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46216748_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_657167cbbd6864bc944c96f252da656e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
коррупция ўзбекистон, мансабдор пора, сурхондарёда фирибгарлик, наманганда пора, дхх хабар, кадастр пора олиш, божхона ходими фирибгарлик, электр тармоғи жиноят, хизмат мавқеидан фойдаланиш, жиноят иши қўзғатилди
коррупция ўзбекистон, мансабдор пора, сурхондарёда фирибгарлик, наманганда пора, дхх хабар, кадастр пора олиш, божхона ходими фирибгарлик, электр тармоғи жиноят, хизмат мавқеидан фойдаланиш, жиноят иши қўзғатилди
Кадастр, божхона ва электр соҳаси ходимлари коррупция ишлари бўйича қўлга олинди
Сурхондарё ва Наманганда мансабдорлар хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора ва фирибгарлик ҳолатларида қўлга олинди. ДХХ жиноят ишлари қўзғатилганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik Сурхондарё ва Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликка қарши ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта мансабдор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати
хабар берди.
Хусусан, Сурхондарё вилоятида Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Термиз туманида яшовчи фуқаронинг 20 минг АҚШ долларини расмийлаштирмасдан, танишлари ёрдамида “Сариосиё” чегара божхона пости орқали Тожикистонга олиб чиқиб беришни ваъда қилган. Эвазига у фуқародан 400 доллар олган ва айнан шу пайтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в”-банди (хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) ҳамда 25,211-моддаси 1-қисми (пора бериш жиноятини содир этишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманганда эса туман кадастр бўлими бошлиғи маҳаллий фуқарога тегишли озиқ-овқат дўконининг ташқи қисмига қурилган бостирма учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган ва бунинг эвазига 5 миллион сўм талаб қилган. У 3 миллион сўм олган вақтда ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди — тамагирлик йўли билан пора олиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиалида юрисконсул вазифасида ишловчи шахс ҳам қўлга олинди. У Косонсой туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланганидан сўнг, расмий далолатнома асосида тайинланган 28,6 миллион сўмлик жаримани электрон тизимга киритмасдан бартараф этишни ваъда қилган. У фуқародан 2 минг доллар олган пайтда ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в”-банди бўйича жиноят иши очилган.