Тошкент ва қатор туманларда дориларни фақат электрон рецепт асосида сотиш бошланди

© Sputnik / Актан ТемиркановАптека в Ташкенте.
Аптека в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2025
Oбуна бўлиш
Электрон рецептдаги дорилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. 2025 йил 12 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва яна бир қатор ҳудудларда дори сотиш бўйича янги қоидалар кучга кирди. Бу ҳудудларда дорилар электрон рецепт асосида берилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар берди.
Шу йил сентябрида қабул қилинган ҳукумат қарори билан рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланганди.
Унга кўра, 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман ва шаҳарда “Электрон рецепт” тизими жорий этила бошланди. Қолган ҳудудларда эса 2026 йил якунигача ишга туширилади.
Бунда дорихоналар “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”, “Электрон тиббий карта” ҳамда “Электрон рецепт” модуллари билан реал вақт режимида маълумот алмашувини таъминлаши шарт.
Шу билан бирга, барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига уланади. Бу платформа жорий этилгунгача эса улар ССВнинг “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимига интеграция қилиниши керак.
Рецепт билан бериладиган дори воситаларини тайинлаш ва чакана сотишда зарур маълумотлар мажбурий тарзда “Электрон рецепт” модулига узатилади.
Вазирлик ҳозирда Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги дорихоналар “Электрон рецепт” тизимига уланиб, унинг асосида ишлай бошлаганини маълум қилди.
Шунингдек, бу тизим Чимбой тумани, Асака тумани, Ғиждувон тумани, Ғаллаорол тумани, Китоб тумани, Хатирчи тумани, Чортоқ тумани, Самарқанд шаҳри, Булунғур тумани, Иштихон тумани, Денов тумани, Сирдарё тумани, Янгийўл шаҳри, Қува тумани, Шовот туманини қамраб олади.
Электрон рецептдаги дорилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Фармацевт электрон рецептда кўрсатилган дориларни беморга ёки унинг қонуний вакилига бериши мумкин. Шунингдек, улар тизимга маълумотларни (дори воситасининг номи, яроқлилик муддати ва серияси, партия рақам) киритишлари шарт.
Шифокорлар дориларнинг ҳаракатини онлайн кузатиб боришлари мумкин бўлади.
Президент ознакомился с планами по цифровизации медицины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2025
Масофадан ёрдам, шаффофлик: Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш режалари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0