Дориларни электрон рецепт асосида ёзиш тартиби белгиланди

© Sputnik / Актан ТемиркановАптека в Ташкенте.
Аптека в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2025
Oбуна бўлиш
Рецепт даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, QR код автоматик тарзда қўйилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати қарори (570-сон) билан “Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Тиббиёт ходимлари томонидан бемор маълумотлари тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимига киритилади ҳамда автоматик тарзда “Электрон тиббий карта” модулига узатилади.
Беморга дори воситалари мазкур тиббий ахборот тизимида электрон рецепт расмийлаштириш орқали тайинланади
Рецепт даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, QR код автоматик тарзда қўйилади. Бунда электрон рецептга оид зарур маълумотлар автоматик тартибда “Электрон рецепт” модулига узатилади.
Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади.
Электрон рецептга оид барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасида автоматик қайд этиб борилади.
Производство лекарственных препаратов в компании BIOCAD в Санкт-Петербурге. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ: Дори воситаларининг умумий бозорини ривожлантириш концепцияси нимани назарда тутади
Янгиликлар лентаси
0