https://sputniknews.uz/20251110/tibbiyot-raqamlashtirish-yordam-dori-aylanma-53366750.html
Масофадан ёрдам, шаффофлик: Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш режалари билан танишди
Масофадан ёрдам, шаффофлик: Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш режалари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 36 миллиондан зиёд фуқароларнинг тиббий маълумотлари жамланган DMED электрон тизими ишга туширилди. У орқали тез ёрдам вақти қисқарди, “Online-шифокор” ва “Электрон рецепт” хизматлари жорий этилмоқда.
2025-11-10T17:40+0500
2025-11-10T17:40+0500
2025-11-10T17:50+0500
тиббиёт муассаси
рақамли технологиялар
шифокор
дори
жамият
шавкат мирзиёев
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0a/53367237_0:60:1280:780_1920x0_80_0_0_0e72c47966dcb66a3b082422b26e9a8b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга 36 миллион нафардан ортиқ фуқароларнинг тиббий маълумотлари жамланган DMED ягона электрон ахборот тизими имкониятлари тақдим этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ушбу тизим соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида намойиш этилди.Маълум қилинишича, 2024–2025 йилларда 3 мингдан зиёд тиббиёт муассасаси локал тармоқ билан таъминланди, минглаб янги компьютерлар олиб келинди ва техник база янгиланди.Яқин келажакда “Online-шифокор” хизмати ишга туширилиб, аҳолига масофадан тиббий маслаҳат бериш имкони яратилади.“Электрон рецепт” тизими орқали ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди, дори воситалари айланмаси шаффофлашди. Барча тиббий маълумотлар биометрик ҳимояда сақланмоқда, шахсий маълумотлар хавфсизлиги таъминланган.Шунингдек, “Рақамли соғлиқни сақлаш маркази” фаолияти ҳақида маълумот берилди — у орқали барча тиббиёт муассасаларининг иши реал вақтда кузатилиб, сурункали касалликлар ва аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари таҳлил қилинади.
https://sputniknews.uz/20251110/tibbiyot-islohot-yangi-imtiyoz-53362969.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0a/53367237_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_1ead4a646ce7c5b3b72b581453a620e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
dmed, рақамли соғлиқни сақлаш, тиббий маълумотлар базаси, электрон ахборот тизими, online-шифокор, электрон рецепт, тез тиббий ёрдам, президент мирзиёев, соғлиқни сақлаш ислоҳотлари, рақамлаштириш, тиббий хизмат сифати, ўзбекистон тиббиёти
dmed, рақамли соғлиқни сақлаш, тиббий маълумотлар базаси, электрон ахборот тизими, online-шифокор, электрон рецепт, тез тиббий ёрдам, президент мирзиёев, соғлиқни сақлаш ислоҳотлари, рақамлаштириш, тиббий хизмат сифати, ўзбекистон тиббиёти
Масофадан ёрдам, шаффофлик: Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш режалари билан танишди
17:40 10.11.2025 (янгиланди: 17:50 10.11.2025) Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш орқали чақириқларга етиб бориш тезлашади, дори воситалари айланмаси шаффофлашади ва аҳоли учун масофадан тиббий маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга 36 миллион нафардан ортиқ фуқароларнинг тиббий маълумотлари жамланган DMED ягона электрон ахборот тизими имкониятлари тақдим этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ушбу тизим соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида намойиш этилди.
Маълум қилинишича, 2024–2025 йилларда 3 мингдан зиёд тиббиёт муассасаси локал тармоқ билан таъминланди, минглаб янги компьютерлар олиб келинди ва техник база янгиланди.
DMED тизими орқали тез тиббий ёрдам хизматида электрон бошқарув жорий этилди — чақириқларга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди.
Яқин келажакда “Online-шифокор” хизмати ишга туширилиб, аҳолига масофадан тиббий маслаҳат бериш имкони яратилади.
“Электрон рецепт” тизими орқали ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди, дори воситалари айланмаси шаффофлашди. Барча тиббий маълумотлар биометрик ҳимояда сақланмоқда, шахсий маълумотлар хавфсизлиги таъминланган.
Шунингдек, “Рақамли соғлиқни сақлаш маркази” фаолияти ҳақида маълумот берилди — у орқали барча тиббиёт муассасаларининг иши реал вақтда кузатилиб, сурункали касалликлар ва аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари таҳлил қилинади.