Президент тиббиёт соҳасида ислоҳотлар ва янги имтиёзларни эълон қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провёл встречу с работниками медицинской и фармацевтической сфер
Шавкат Мирзиёев провёл встречу с работниками медицинской и фармацевтической сфер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2025
Oбуна бўлиш
Президент учрашувда соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, тиббий таълимни замонавий талабларга мослаштириш ҳамда раҳбарлар масъулиятини кучайтириш бўйича янги чора-тадбирларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соҳага оид янгиланишлар, ислоҳотлар ва янги имтиёзлар ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда тиббиёт соҳасига 230 триллион сўм (20 миллиард доллар) йўналтирилди. Фақат жорий йилнинг ўзида 45 триллион сўм сарфлангани, бу 2016 йилга нисбатан олти баробар кўп экани қайд этилди.
Президент тиббий муассасалардаги ускуналардан фойдаланиш даражаси пастлигини танқид қилди — айрим жойларда уларнинг имкониятидан фақат 25% фойдаланилаётгани таъкидланди.
Эндиликда ҳар бир туман ва вилоят тиббиёт раҳбарлари ҳамда марказ директорлари аниқ режа асосида иш олиб боради. Улар аҳоли саломатлиги, касалликлар динамикаси ва хизмат сифати учун шахсан жавобгар бўлади.
Келгуси ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларида педиатрия ва даволаш йўналишларини қамраб олган умумий тиббиёт факультетлари очилади. Резидентурада ўқиган талабалар бепул таълим билан бирга иш ҳақи ҳам олади. Битирувчилар 150 фоиз устама билан иш бошлайди.
Шунингдек, тиббий таълим сифатини баҳолашнинг уч босқичли тизими жорий этилади: бакалаврда фан билимини, резидентурада мутахассисликни ва давлат рўйхати орқали амалиёт ҳуқуқини баҳолайдиган тартиб йўлга қўйилади.
Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузурида Олий касбий тиббиёт академияси ташкил этилади. У АҚШ, Германия ва Буюк Британия университетлари билан ҳамкорликда олий маълумотли ҳамширалар тайёрлайди.
2025 йилдан барча тиббиёт олийгоҳларида “Олий ҳамширалик иши” йўналиши очилади, квоталар икки баробар оширилади. Олий маълумотли ҳамширалар маошига 100 фоиз устама берилади.
Ҳозирда мамлакатда хусусий тиббиёт муассасалари сони 9 мингдан ошган, уларда 57 минг шифо ўрни мавжуд. Президент бу соҳада давлат-хусусий шерикликни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
2025 йилдан тиббий ускуналар, жиҳозлар ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёзлар 3 йилга узайтилади.

Тадбиркорларга клиника қуриш ва жиҳозлаш учун 200 миллион долларлик имтиёзли ресурс ажратилади — кредитлар 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан, 17% ставкада берилади.

Президент тиббиёт ходимлари учун бир қатор рағбатлантириш чораларини эълон қилди:
Ҳар йили Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан давлат тиббиёт муассасалари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридаги пул мукофоти берилади.
Туман даражасида янги даволаш усулини жорий этган шифокорлар 21 миллион сўм миқдорида бир марталик мукофот олади.
15 йилдан ортиқ иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун қатор имтиёзлар белгиланди:
республика санаторийларига йилига бир марта бепул йўлланма берилади;
фарзанди давлат ОТМда контракт тўловнинг 30 фоизи давлат томонидан қопланади.
500 нафар фаол тиббиёт ходими уй-жой харид қилишда ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи тўлаб берилади.
Давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга ходимларга юқори технологик тиббий ёрдам йилига бир марта бепул кўрсатилади.
Халқаро илмий журналларда мақола чоп этган мутахассисларнинг барча нашр харажатлари тўлиқ қопланади.
Тиббиёт ходимлари учун давлат хизматларига тўловлар икки баробарга камайтирилади.
2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларида ойлик сақланган ҳолда иш ҳафтаси беш кунликка ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2025
Президент қарори: тиббиёт ходимларига 5 кунлик иш ҳафта, 30 млн мукофот ва бошқа имтиёзлар
Янгиликлар лентаси
0