https://sputniknews.uz/20251110/tibbiyot-xodimlar-imtiyozlar-53352853.html
Президент қарори: тиббиёт ходимларига 5 кунлик иш ҳафта, 30 млн мукофот ва бошқа имтиёзлар
Президент қарори: тиббиёт ходимларига 5 кунлик иш ҳафта, 30 млн мукофот ва бошқа имтиёзлар
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилдан давлат шифокорлари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади, ҳар йили рағбатлантирилади ва бир қатор ижтимоий имтиёзлардан фойдаланади.
2025-11-10T10:16+0500
2025-11-10T10:16+0500
2025-11-10T10:21+0500
ўзбекистон
тиббиёт муассаси
янги қонун
мукофот
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_0:114:1280:834_1920x0_80_0_0_05ee88fae3a9146138c2198172ccf4d4.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун беш кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. Бу президент имзолаган "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда кўзда тутилган.Асосий янгиликлар (давлат муассасалари учун)Улар хорижда малака ошириш ва давлат мукофотларига тавсия этилади.Молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш:Қўшимча имтиёзларУшбу мақсадлар учун ҳар йили 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади ва индексация қилиб борилади.
https://sputniknews.uz/20251109/tibbiyot-xodimlar-taqdirlanish-53342848.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_231:195:1044:804_1920x0_80_0_0_069b50018644a7ff51c1a48e556032fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент қарори, давлат тиббиёт муассасалари, шифокорлар, фармацевтика ходимлари, беш кунлик иш ҳафтаси, тиббиёт ходимлари куни, рағбатлантириш, жамғарма, моддий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, маош, мукофот, тиббиёт соҳаси, номинациялар, “энг яхши шифохона”, “энг яхши шифокор”, малака ошириш, уй-жой имтиёзлари, санаторий йўлланмаси, давлат хизматлари, бҳм, отм контракти, илмий мақола, аккредитация, устама, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари
президент қарори, давлат тиббиёт муассасалари, шифокорлар, фармацевтика ходимлари, беш кунлик иш ҳафтаси, тиббиёт ходимлари куни, рағбатлантириш, жамғарма, моддий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, маош, мукофот, тиббиёт соҳаси, номинациялар, “энг яхши шифохона”, “энг яхши шифокор”, малака ошириш, уй-жой имтиёзлари, санаторий йўлланмаси, давлат хизматлари, бҳм, отм контракти, илмий мақола, аккредитация, устама, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари
Президент қарори: тиббиёт ходимларига 5 кунлик иш ҳафта, 30 млн мукофот ва бошқа имтиёзлар
10:16 10.11.2025 (янгиланди: 10:21 10.11.2025) Қарор тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ва касбий нуфузини юксалтиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун беш кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. Бу президент имзолаган "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
қарорда кўзда тутилган.
Асосий янгиликлар (давлат муассасалари учун)
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ходимлар ҳар йили энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида рағбатлантирилади.
Давлат муассасалари ўртасида “Энг яхши шифохона”, “Энг яхши раҳбар”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифокори” ва бошқа номинациялар бўйича танловлар ўтказилади.
Танлов ғолиблари қуйидагича рағбатлантирилади: муассасалар — 500 миллион сўм, раҳбар ва шифокорлар — 30 миллион сўм.
Улар хорижда малака ошириш ва давлат мукофотларига тавсия этилади.
Молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш:
Туман даражасида янги даволаш усулини жорий этган давлат шифокорлари — БҲМнинг 50 баравари миқдорида мукофот олади.
15 йил иш стажига эга давлат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандлари учун олий таълим контрактининг 30 фоизи қоплаб берилади.
Халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш билан боғлиқ харажатлар давлат ҳисобидан қопланади.
Ҳар йили 500 нафар давлат тиббиёт ходими уй-жой ипотекасининг 25 фоиз дастлабки бадали билан қўллаб-қувватланади.
Миллий аккредитациядан ўтган давлат муассасалари ходимларига маошнинг 10 фоизи миқдорида устама берилади.
Давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга ходимлар учун — бепул юқори технологик тиббий ёрдам, 15 йилдан ортиқ стажи борлар учун — санаторийга бепул йўлланма берилади;
Давлат хизматлари учун тўловлар — икки баробарга камайтирилади.
Ушбу мақсадлар учун ҳар йили 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади ва индексация қилиб борилади.