Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2025
Oбуна бўлиш
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа фидойиларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда президент матубот хизмати хабар берди.
"Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими ва фармацевтикани ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини муваффақиятли таъминлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан диагностика ва даволаш амалиётида замонавий, юксак технологик усулларни кенг қўллаш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун", - дейилади Фармон матнида.
Фармонга кўра бир қатор Ўзбекистон ва чет давларлари фуқаролари мукофотланди, жумладан:
"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан - 2 киши.
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан - 3 киши.
I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан - 2 киши
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан -10 киши.
I даражали "Саломатлик" ордени билан - 2 киши.
II даражали "Саломатлик" ордени билан - 22 киши.
"Дўстлик" ордени билан - 13 киши.
"Соғлом турмуш" медали билан -19 киши.
"Келажак бунёдкори" медали билан - 3 киши
"Шуҳрат" медали билан -20 киши тақдирланди.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйида.
Праздничное мероприятие по случаю Международного женского дня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2025
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ходимларини табриклади
Янгиликлар лентаси
0