https://sputniknews.uz/20251209/hokimlar-almashish-boshqaruv-ozgarishlar-54026818.html
Айрим ҳудудларда ҳоким ҳар беш йилда алмашади — давлат бошқарувидаги ўзгаришлар тафсилоти
Айрим ҳудудларда ҳоким ҳар беш йилда алмашади — давлат бошқарувидаги ўзгаришлар тафсилоти
Sputnik Ўзбекистон
Президент Фармонига кўра, 2026 йилдан 33 туманда натижага асосланган бошқарув, мақсадли кўрсаткичлар, электрон баҳолаш ва кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
2025-12-09T10:10+0500
2025-12-09T10:10+0500
2025-12-09T10:37+0500
ўзбекистон
жамият
ҳокимият
янги қонун
ислоҳотлар
янги ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/09/54027788_0:0:845:475_1920x0_80_0_0_e590a4e3a019276a7a22470c7746db95.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Президент томонидан тегишли фармон имзоланди.Маълумот учун, Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Агентлик) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилди.Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақоми берилган 33 та туман ва шаҳарда тажриба тариқасида натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади. Унга кўра:Агентлик:Фармонга мувофиқ, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги даражаларга бўлинади:- конституциявий ва миллий даража;- республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;- ҳудудий даража;- туман (шаҳар) даражаси;- маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақоми берилган 33 та ҳудуддаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Унга кўра:
https://sputniknews.uz/20251103/hujjatlar-kontseptsiya-strategiya-dasturlar-53201094.html
ўзбекистон
янги ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/09/54027788_9:0:642:475_1920x0_80_0_0_bf69a34ea21678f542a2bca80cc8b0bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, давлат хизмати, бошқарув самарадорлиги, президент фармони, натижага асосланган бошқарув, кадрлар ротацияси, агентлик, samaradorlik.gov.uz, hrm.gov.uz, туманлар, 2026 йил ислоҳотлари, янги ўзбекистон.
ўзбекистон, давлат хизмати, бошқарув самарадорлиги, президент фармони, натижага асосланган бошқарув, кадрлар ротацияси, агентлик, samaradorlik.gov.uz, hrm.gov.uz, туманлар, 2026 йил ислоҳотлари, янги ўзбекистон.
Айрим ҳудудларда ҳоким ҳар беш йилда алмашади — давлат бошқарувидаги ўзгаришлар тафсилоти
10:10 09.12.2025 (янгиланди: 10:37 09.12.2025) Президент фармонига мувофиқ, 2026 йилдан 33 туманда натижага асосланган бошқарув, электрон баҳолаш ва кадрлар ротацияси тизими жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Президент томонидан тегишли фармон
имзоланди.
Маълумот учун, Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Агентлик) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақоми берилган 33 та туман ва шаҳарда тажриба тариқасида натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади.
Давлат органлари фаолияти учун мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ва унинг жорий этилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;
мақсадли кўрсаткичларга эришилганликни “samaradorlik.gov.uz” электрон платформаси орқали баҳолайди;
кадрлар салоҳиятини ошириш ва вазифаларни самарали бажаришга кўмаклашади;
давлат фуқаролик хизматига қабул қилишда замонавий танлов усулларини ва заруратга кўра қўшимча босқичларни жорий этади.
Фармонга мувофиқ, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги даражаларга бўлинади:
- конституциявий ва миллий даража;
- республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
- туман (шаҳар) даражаси;
- маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақоми берилган 33 та ҳудуддаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари туман (шаҳар) бўлинма раҳбарлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда Қорақалпоғистон, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри доирасидаги бошқа туманга (шаҳарга) ротация қилинади;
ротация қилиниши керак бўлган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” платформаси орқали аниқланади;
раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ушбу ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив ўқув курсидан ўтади;
ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн мониторинг қилиб борилади.