https://sputniknews.uz/20251103/hujjatlar-kontseptsiya-strategiya-dasturlar-53201094.html
Янги тартиб: стратегик ҳужжатлар концепция, стратегия ва дастурларга бўлинди
Янги тартиб: стратегик ҳужжатлар концепция, стратегия ва дастурларга бўлинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда стратегик режалаштиришнинг 3 босқичли тизими жорий этилди. Концепциялар, стратегиялар ва дастурлар белгиланган муддатларда қабул қилинади. Президентнинг тегишли Фармони 1 ноябрдан кучга кирди.
2025-11-03T15:08+0500
2025-11-03T15:08+0500
2025-11-03T15:39+0500
ўзбекистон
янги қонун
ҳужжатлар
президент
ҳокимият
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/06/44263350_0:213:2497:1618_1920x0_80_0_0_a022d9df84ba597d402218a442c7dbad.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда стратегик режалаштириш тизими янгиланиб, ҳужжатлар миқёси ва ҳуқуқий мақомига кўра уч тоифага ажратилди: концепциялар, стратегиялар ва дастурлар. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Янги тартиб президентнинг “Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланди. Ҳужжат 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирган.Янгиланган тизимга кўра:Шунингдек, фармонга кўра стратегик режалаштириш соҳасида бошқарув тизими ҳам қайта ташкил этилмоқдаШунингдек, 1- ва 2-даражали ҳужжатлар лойиҳаларини мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, маъқулланган ҳолда Президентга киритади.
https://sputniknews.uz/20251008/hokimiyat-shtat-maqbullashtirish-qonun-52533898.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/06/44263350_29:0:2470:1831_1920x0_80_0_0_9f8e289bb0c1397de01af8562f896419.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
стратегик режалаштириш, ривожланиш тизими, президент фармони, концепция, стратегия, дастур, йўл харитаси, адлия вазирлиги, давлат сиёсати, стратегик ҳужжатлар
стратегик режалаштириш, ривожланиш тизими, президент фармони, концепция, стратегия, дастур, йўл харитаси, адлия вазирлиги, давлат сиёсати, стратегик ҳужжатлар
Янги тартиб: стратегик ҳужжатлар концепция, стратегия ва дастурларга бўлинди
15:08 03.11.2025 (янгиланди: 15:39 03.11.2025) Стратегик режалаштириш соҳадасиги бошқарув тизими ҳам қайта ташкил этилмоқда
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда стратегик режалаштириш тизими янгиланиб, ҳужжатлар миқёси ва ҳуқуқий мақомига кўра уч тоифага ажратилди: концепциялар, стратегиялар ва дастурлар. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Янги тартиб президентнинг “Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланди. Ҳужжат 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирган.
1-даражали ҳужжатлар — концепциялар, 7 йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлиб, қонунлар билан тасдиқланади;
2-даражали ҳужжатлар — стратегиялар, 4–7 йилгача тайёрланиб, президент ҳужжатлари билан тасдиқланади;
3-даражали ҳужжатлар — дастурлар, 1–3 йилгача бўлган муддатга белгиланиб, президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
Шунингдек, фармонга кўра стратегик режалаштириш соҳасида бошқарув тизими ҳам қайта ташкил этилмоқда
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш — энди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш деб юритилади;
Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги — эндиликда Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг стратегик режалаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Шунингдек, 1- ва 2-даражали ҳужжатлар лойиҳаларини мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, маъқулланган ҳолда Президентга киритади.