Ҳокимият органларида бошқарув штатлари мақбуллаштирилади — янги қонун

© iStock / champpixsИскусственный интеллект. Архивное фото
Искусственный интеллект. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Oбуна бўлиш
Янги фармонга кўра, ижро ҳокимият органларида рақамли технологиялар жорий этилиб, бошқарув штатлари мақбуллаштирилади. Ташаббус самарадорликни ошириш ва харажатларни қисқартиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги мтабуот хизмати хабар берди.
Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди.
2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари:
- соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;
-️ маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;
-️ сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.
Президент ознакомился с презентацией по внедрению ИИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Мирзиёев: сунъий интеллектни жадал ривожлантириш учун илғор тажрибаларни жорий этиш керак
Янгиликлар лентаси
0