Ўзбекистонда қуёш ва шамол станциялари 10 млрд кВт·соат энергия ишлаб чиқарди

© Getty Images / Daniel BosmaСолнечная энергетическая система и ветряные турбины
Солнечная энергетическая система и ветряные турбины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2025 йил 8 декабргача қуёш ва шамол электр станциялари 10 млрд кВт·соат электр ишлаб чиқарди, бу 2024 йил 31 декабргача ишлаб чиқарилган 4,8 млрд кВт·соатдан икки баробар кўп.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. 8 декабрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 10 млрд кВт·соатга етди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб, республикада умумий қуввати 5 582 мегаваттни ташкил этувчи қуёш ва шамол электр станциялари барқарор ишлаб турибди. Бу кўрсаткич ривожланган мамлакатлар тажрибасига мос равишда Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергияга ўтиш суръатлари жадаллашаётганини англатади.
Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш ҳисобига:
2,7 млрд куб метр табиий газ тежалди;
атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4,4 млн тонна зарарли моддаларнинг олди олинди.

Жорий йил бошидан 8 декабрь соат 17:00 гача мамлакатдаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 16 млрд кВт·соатни ташкил этди.

Вазирликка кўра, мазкур ҳажм 6,6 миллион хонадоннинг бир йиллик электр истеъмолига тенг.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси берган маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жами 10 244 241 та оилалар мавжуд.
Солнечные и ветряные электростанции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2025
Қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари умумий электр энергия 21,5 фоизини ишлаб чиқарди
Янгиликлар лентаси
0