https://sputniknews.uz/20251205/central-asia-giyohvand-modda--malumot-berildi-53961405.html
Беш йилда 83 фоизга ошган — МОда гиёҳванд ва синтетик моддалар бўйича маълумот берилди
Беш йилда 83 фоизга ошган — МОда гиёҳванд ва синтетик моддалар бўйича маълумот берилди
Sputnik Ўзбекистон
CARIC маълумотларига кўра, Марказий Осиё асосий транзит ҳудуди бўлиб қолмоқда. Ҳар йили 90 тоннага яқин героин ўтади, унинг асосий қисми Россия ва Европага йўналтирилади.
2025-12-05T11:11+0500
2025-12-05T11:11+0500
2025-12-05T11:20+0500
ўзбекистон
марказий осиё
наркотик моддалар
гиёҳванд моддалар
ҳамкорлик
жиноятчилик
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/05/53962968_255:430:2485:1684_1920x0_80_0_0_c63bff4a2df256bd16d8e73be22267ed.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Марказий Осиёда сўнгги беш йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар 83 фоизга, контрабанда ҳодисалари 55 фоизга, олиб қўйилган моддалар ҳажми эса 52 фоизга ошган. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Баҳодир Тошматов Самарқандда ўтказилган CARIC Миллий координаторлар кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Йиғилиш "CARIC 2.0: минтақада хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун ташкилот салоҳиятини ошириш" мавзусида бўлиб ўтмоқда.Тошматовнинг айтишича, ҳудудда синтетик гиёҳванд моддалар, хусусан метамфетаминнинг ноқонуний айланмаси 62 фоизга кўпайган. Шу билан бирга, ички ишлаб чиқариш ҳам ўсмоқда: яширин лабораториялар сони 111 фоизга ошиб, ҳозирда 331 тани ташкил этмоқда. Ўзбекистонда эса 2024 йилда бешта, жорий йилнинг тўққиз ойида яна ўнта шундай лаборатория аниқланган.Тошматов йиғилишда минтақа давлатларини наркотрафикка қарши курашда тезкор ҳамкорликни фаоллаштириш, қўшма операцияларни кенгайтириш ва инфратузилмавий имкониятларни кучайтиришга чақирди. Шунингдек, кадрлар тайёрлашни ривожлантириш ва халқаро шериклар билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.Маълумот учун, CARIC — Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот-мувофиқлаштириш марказидир.
https://sputniknews.uz/20251120/central-asia-xavfsizlik-tahdid-53614657.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/05/53962968_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_6a2f9c692648d02bf2c78a986fcb6b35.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
caric, наркотрафик, марказий осиё, героин транзити, гиёҳванд моддалар, россия, европа, контрабанда, яширин лабораториялар, хавфсизлик
caric, наркотрафик, марказий осиё, героин транзити, гиёҳванд моддалар, россия, европа, контрабанда, яширин лабораториялар, хавфсизлик
Беш йилда 83 фоизга ошган — МОда гиёҳванд ва синтетик моддалар бўйича маълумот берилди
11:11 05.12.2025 (янгиланди: 11:20 05.12.2025) Таъкидланишича, минтақа асосий транзит йўналиши бўлиб қолмоқда: ҳар йили 90 тоннага яқин героин ўтиб, унинг катта қисми Россия ва Европага йўналтирилади
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Марказий Осиёда сўнгги беш йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар 83 фоизга, контрабанда ҳодисалари 55 фоизга, олиб қўйилган моддалар ҳажми эса 52 фоизга ошган. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Баҳодир Тошматов Самарқандда ўтказилган CARIC Миллий координаторлар кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Йиғилиш "CARIC 2.0: минтақада хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун ташкилот салоҳиятини ошириш" мавзусида бўлиб ўтмоқда.
Тошматовнинг айтишича, ҳудудда синтетик гиёҳванд моддалар, хусусан метамфетаминнинг ноқонуний айланмаси 62 фоизга кўпайган. Шу билан бирга, ички ишлаб чиқариш ҳам ўсмоқда: яширин лабораториялар сони 111 фоизга ошиб, ҳозирда 331 тани ташкил этмоқда. Ўзбекистонда эса 2024 йилда бешта, жорий йилнинг тўққиз ойида яна ўнта шундай лаборатория аниқланган.
Тошматов йиғилишда минтақа давлатларини наркотрафикка қарши курашда тезкор ҳамкорликни фаоллаштириш, қўшма операцияларни кенгайтириш ва инфратузилмавий имкониятларни кучайтиришга чақирди. Шунингдек, кадрлар тайёрлашни ривожлантириш ва халқаро шериклар билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
“Биз жиноий тармоқлар янада кучайишини кутиб тура олмаймиз. Бизнинг жавобимиз мувофиқлаштирилган, изчил ва қатъий бўлиши керак. CARIC – тўлиқ ишлаши зарур бўлган стратегик механизм,” — деди у.
Маълумот учун, CARIC — Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот-мувофиқлаштириш марказидир.