CARICC: Афғонистондаги вазият Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдид солмоқда

© SputnikЦАРИКЦ: Ситуация в Афганистане представляет угрозу безопасности Центральной Азии
ЦАРИКЦ: Ситуация в Афганистане представляет угрозу безопасности Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Oбуна бўлиш
CARICC раҳбари Азизбек Эркабоев Афғонистондаги беқарор вазият минтақа хавфсизлиги учун кучайиб бораётган таҳдид эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Марказий Осиёдаги сиёсий вазият нисбатан барқарор сақланиб турибди, аммо Афғонистондаги мураккаб ҳолат минтақа хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатишда давом этмоқда.
Бу ҳақда Тошкентда ўтказилаётган ШҲТ мамлакатларида терроризмга қарши курашга бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияда Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази (CARICC) бошлиғи Азизбек Эркабоев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Таъкидланишича, Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ичидаги келишмовчиликлар, жумладан, турли гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар кузатилмоқда. Шимолий вилоятларда вазиятнинг беқарорлашиши Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига жангарилар кириб келиши, шунингдек, Шарқий Туркистон ислом ҳаракатининг (Ўзбекистонда тақиқланган ташкилот) фаоллашуви хавфини кучайтирмоқда.

“Наркобизнеснинг ўсиши экстремистик тузилмаларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин, бу эса наркобизнес ва терроризм ўртасидаги боғлиқликни кучайтиради”, — деди Эркабоев.

Маълумот учун: Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази (CARICC) — наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича минтақавий ҳамкорлик органи ҳисобланади.
В Ташкенте открылась международная конференция по противодействию терроризму в ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Шаршеев: халқаро террорчилик гуруҳлари Марказий Осиёда ҳужумлар режасидан воз кечмаган
Янгиликлар лентаси
0