Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина қўшинлари “қозонда”: Пушилин Красноармейскдаги вазият ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишПресс-конференция главы ДНР Д. Пушилина
Пресс-конференция главы ДНР Д. Пушилина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Oбуна бўлиш
ДХР раҳбарининг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Константиновканинг жануби ва жануби-шарқида позицияларини ҳам яхшилаган.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. ДХР раҳбари Денис Пушилин “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида Красноармейскдаги вазият, Украина қўшинларининг қарши ҳужумлари ва бир қатор йўналишлардаги чекинишлар ҳақида маълумот берди.

"Красноармейск йўналишида, шаҳарнинг ўзида, унинг катта қисми ҳозирда Россия Қуролли кучлари назорати остида. Душманни парчалаш ишлари давом этмоқда. Душман "қозонда" қамалиб, жиддий йўқотишларга учрамоқда", - деди у.

Унга кўра, Россия қўшинлари Красноармейск–Димитров агломерациясини тезроқ озод этиш учун яна бир йўналишдан ҳужумни шакллантирмоқда.
Шунингдек, Пушилин Украина қўшинларининг қарши ҳужумлари “муваффақиятсиз” кечаётганини таъкидлади.

"Доброполье йўналишида, муҳим томони шундаки: душман у ерга энг мотивацияланган бўлинмаларини ташлаяпти — эҳтимол, бизнинг қўшинларни ушлаб туриш учун, бошқача тушунтириш қийин. Лекин Родинское ва Шахово йўналишларида душман томонидан олиб борилаётган ҳаракатлар муваффақиятсиз кечмоқда”, — деди ДХР раҳбари.

Константиновкада эса Украина бўлинмалари оғир аҳволга тушгани айтилди.

"Константиновка марказидаги душман техникани ташлаб, чекинаётганда ярадорларни ташлаб кетаётган фактлар бор", - деди у.

Пушилиннинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Константиновканинг жануби ва жануби-шарқида позицияларини яхшилаган.
Работа летного и технического состава ударной авиации и поисково-спасательной службы в зоне проведения СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси Запорожье вилоятидаги қишлоқни озод этди
Янгиликлар лентаси
0