https://sputniknews.uz/20251122/toshkent-havo-ifloslanishi-53671004.html
Тошкентда ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари маълум қилинди
Тошкентда ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзгидромет” Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиши бир вақтнинг ўзида кучайган бир нечта табиий омиллар билан боғлиқ эканини маълум қилди. Айтилишича, биринчи омил — кескин ҳарорат алмашиши ва инверсия. Жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати тез ўзгарди. Иссиқ кунлардан совуқ кунларга ўтиш даврида инверсия деб аталувчи табиий жараён юзага келади. Инверсия пайтида совуқ ҳаво пастда, иссиқ ҳаво юқорида қолади ва ҳаво қаватлари аралашмайди.
2025-11-22T13:01+0500
2025-11-22T13:01+0500
2025-11-22T13:01+0500
жамият
тошкент
об-ҳаво
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/02/45946947_0:104:2000:1229_1920x0_80_0_0_eae17cf818bc3eaa0549aeee81af8c4d.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. “Ўзгидромет” Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиши бир вақтнинг ўзида кучайган бир нечта табиий омиллар билан боғлиқ эканини маълум қилди.Айтилишича, биринчи омил — кескин ҳарорат алмашиши ва инверсия. Жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати тез ўзгарди. Иссиқ кунлардан совуқ кунларга ўтиш даврида инверсия деб аталувчи табиий жараён юзага келади. Инверсия пайтида совуқ ҳаво пастда, иссиқ ҳаво юқорида қолади ва ҳаво қаватлари аралашмайди.Шу боис майда заррачалар паст ҳаво қатламида тўпланиб, қисқа вақтда концентрация кескин ошади. Бу жараён Тошкент, Олмаота, Бишкек, Душанбе каби шаҳарларда ҳар йили ноябрь–февралда кузатилади.Иккинчи омил — ёғингарчиликнинг йўқлиги. Синоптиклар маълумотларига кўра, ноябрь ойи бошидан бери Тошкентда деярли ёмғир ёғмади, ёғингарчилик ҳажми эса иқлимий меъёрдан анча паст бўлди. Ёғингарчилик йўқлиги ҳаводаги майда заррачаларнинг табиий ювилишини тўхтатади ва уларнинг узоқ вақт атмосферада сақланиб туришига олиб келади.Учинчи омил — арид жараёнларнинг кучайиши ва табиий чангланиш. Ўзбекистон табиий жиҳатдан қуруқ ва яримқуруқ иқлим ҳудудида жойлашган. БМТ экспертлари бу минтақани дунёда арид жараёнлар энг тез кечаётган маконлардан бири сифатида қайд этган. Арид жараёнлар, ўсимлик қопламининг камайиши ва иқлим исишининг таъсири остида шамол таъсиридаги табиий чангланиш ошади. Шунинг учун бу йил чангланиш одатдагидан кўпроқ намоён бўлди, ҳатто шамол паст бўлган кунларда ҳам PM10 кўрсаткичининг ўсишига туртки берди.Синоптиклар прогнозига кўра, амалга ошган инверсия жараёни 24 ноябргача давом этиши мумкин. Шу вақтгача майда заррачаларнинг маълум даражада сақланиб туриши табиий ва мавсумий ҳолдир.Об-ҳаво барқарорлашиши билан ҳаво сифати ўз-ўзидан сезиларли яхшиланади. Ҳозир маҳаллий ҳокимиятлар, коммунал хизматлар ва масъул идоралар қуйидаги амалий ишларни олиб бормоқда:Таъкидланишича, кузатилаётган ҳолат табиий, вақтинчалик ва мавсумий жараён. Бунда барча ваколатли давлат органлари тегишлилиги бўйича вазиятни доимий равишда назорат қилмоқдалар, зарурат туғилганда эса аниқ ташкилий чораларни амалга оширмоқда.Аҳолига кўчада вақтини чеклаш ва ташқарида бўлганда ниқоб кийиш, хона ичидаги ҳавони намлаш (масалан, дераза олдига нам сочиқ осиб қўйиш) ва ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Агар йўтал, нафас қисилиши, бурун тиқилиши, кўз қичиши ва бошқа аломатлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
https://sputniknews.uz/20251027/tashkent-ekologiya-reja-53002803.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/02/45946947_112:0:1889:1333_1920x0_80_0_0_c415c0a1691b02baaee69e0d5e11b010.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент ҳаво ифлосланиши асосий омиллар
тошкент ҳаво ифлосланиши асосий омиллар
Тошкентда ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари маълум қилинди
Ҳаво ифлосланишини кучайтирган ҳарорат инверсияси 24 ноябргача давом этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. “Ўзгидромет” Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиши бир вақтнинг ўзида кучайган бир нечта табиий омиллар билан боғлиқ эканини
маълум қилди.
Айтилишича, биринчи омил — кескин ҳарорат алмашиши ва инверсия. Жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати тез ўзгарди. Иссиқ кунлардан совуқ кунларга ўтиш даврида инверсия деб аталувчи табиий жараён юзага келади. Инверсия пайтида совуқ ҳаво пастда, иссиқ ҳаво юқорида қолади ва ҳаво қаватлари аралашмайди.
Шу боис майда заррачалар паст ҳаво қатламида тўпланиб, қисқа вақтда концентрация кескин ошади. Бу жараён Тошкент, Олмаота, Бишкек, Душанбе каби шаҳарларда ҳар йили ноябрь–февралда кузатилади.
Иккинчи омил — ёғингарчиликнинг йўқлиги. Синоптиклар маълумотларига кўра, ноябрь ойи бошидан бери Тошкентда деярли ёмғир ёғмади, ёғингарчилик ҳажми эса иқлимий меъёрдан анча паст бўлди. Ёғингарчилик йўқлиги ҳаводаги майда заррачаларнинг табиий ювилишини тўхтатади ва уларнинг узоқ вақт атмосферада сақланиб туришига олиб келади.
Учинчи омил — арид жараёнларнинг кучайиши ва табиий чангланиш. Ўзбекистон табиий жиҳатдан қуруқ ва яримқуруқ иқлим ҳудудида жойлашган. БМТ экспертлари бу минтақани дунёда арид жараёнлар энг тез кечаётган маконлардан бири сифатида қайд этган. Арид жараёнлар, ўсимлик қопламининг камайиши ва иқлим исишининг таъсири остида шамол таъсиридаги табиий чангланиш ошади. Шунинг учун бу йил чангланиш одатдагидан кўпроқ намоён бўлди, ҳатто шамол паст бўлган кунларда ҳам PM10 кўрсаткичининг ўсишига туртки берди.
Синоптиклар прогнозига кўра, амалга ошган инверсия жараёни 24 ноябргача давом этиши мумкин. Шу вақтгача майда заррачаларнинг маълум даражада сақланиб туриши табиий ва мавсумий ҳолдир.
Об-ҳаво барқарорлашиши билан ҳаво сифати ўз-ўзидан сезиларли яхшиланади. Ҳозир маҳаллий ҳокимиятлар, коммунал хизматлар ва масъул идоралар қуйидаги амалий ишларни олиб бормоқда:
яшил ҳудудларни қўшимча суғориш;
жамоат жойларини нам тозалаш;
аҳоли учун тавсияларни етказиш;
атмосфера ҳавосини доимий мониторинг қилиш.
Таъкидланишича, кузатилаётган ҳолат табиий, вақтинчалик ва мавсумий жараён. Бунда барча ваколатли давлат органлари тегишлилиги бўйича вазиятни доимий равишда назорат қилмоқдалар, зарурат туғилганда эса аниқ ташкилий чораларни амалга оширмоқда.
Аҳолига кўчада вақтини чеклаш ва ташқарида бўлганда ниқоб кийиш, хона ичидаги ҳавони намлаш (масалан, дераза олдига нам сочиқ осиб қўйиш) ва ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Агар йўтал, нафас қисилиши, бурун тиқилиши, кўз қичиши ва бошқа аломатлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.