https://sputniknews.uz/20251107/rossiya-garb-ukraina-53313848.html
Россия Ғарбдан Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғларни кузатмоқда – Захарова
Россия Ғарбдан Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғларни кузатмоқда – Захарова
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Ғарб мамлакатларидан Киев режимига келиб тушаётган қурол-яроғларни кузатмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
2025-11-07T19:01+0500
2025-11-07T19:01+0500
2025-11-07T19:01+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
мария захарова
россия
украина
ғарб
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40570612_535:13:2922:1356_1920x0_80_0_0_6af950d1600e7e2e55e0d1afa5db11df.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Ғарб мамлакатларидан Киев режимига келиб тушаётган қурол-яроғларни кузатмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.Захарова “Bloomberg” нашрининг Буюк Британия Украинага янги қурол-яроғлар партиясини етказиб бергани ҳақидаги хабарига шундай муносабат билдирди.Нашр 3 ноябрь куни Британия Украинага “Storm Shadow” қанотли ракеталарнинг янги партиясини етказиб берганини ёзганди.Россия Украинага қурол-яроғ етказиб беришни келишувлар йўлидаги тўсиқ, НАТО давлатларини можарога тортадиган омил ва "ўт билан ўйнаш" деб ҳисобламоқда. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украина учун бўлган ҳар қандай қурол юки Россия учун қонуний нишонга айланади.Кремль ҳам Ғарбнинг Украинага қурол етказиб бериши музокараларга ёрдам бермаслигини, аксинча, салбий таъсир кўрсатишини билдирди.Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва НАТО Украинадаги можарода бевосита иштирок этаётганини қайд этди — бу нафақат қурол-яроғ жўнатиш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатлар ҳудудида Украина қўшинлари учун кадрлар тайёрлаш орқали ҳам амалга оширилаяпти.
https://sputniknews.uz/20251024/putin-bayonotlar-52942901.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40570612_518:0:2922:1803_1920x0_80_0_0_a958cef468fef1700f9ef5c25eb6ec19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ғарб украина қурол яроғ
россия ғарб украина қурол яроғ
Россия Ғарбдан Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғларни кузатмоқда – Захарова
Аввалроқ Британия Украинага “Storm Shadow” қанотли ракеталарнинг янги партиясини етказиб бергани маълум бўлганди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Ғарб мамлакатларидан Киев режимига келиб тушаётган қурол-яроғларни кузатмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Албатта, мудофаа идорамиз турли Ғарб коалицияларидан Киев режимига келиб тушаётган қурол-яроғларни кузатмоқда. Биз ҳам бунга Мудофаа вазирлиги маълумотларидан келиб чиққан ҳолда муносабат билдирамиз”, - деди у брифинг чоғида.
Захарова “Bloomberg” нашрининг Буюк Британия Украинага янги қурол-яроғлар партиясини етказиб бергани ҳақидаги хабарига шундай муносабат билдирди.
Нашр 3 ноябрь куни Британия Украинага “Storm Shadow” қанотли ракеталарнинг янги партиясини етказиб берганини ёзганди.
Россия Украинага қурол-яроғ етказиб беришни келишувлар йўлидаги тўсиқ, НАТО давлатларини можарога тортадиган омил ва "ўт билан ўйнаш" деб ҳисобламоқда. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украина учун бўлган ҳар қандай қурол юки Россия учун қонуний нишонга айланади.
Кремль ҳам Ғарбнинг Украинага қурол етказиб бериши музокараларга ёрдам бермаслигини, аксинча, салбий таъсир кўрсатишини билдирди.
Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва НАТО Украинадаги можарода бевосита иштирок этаётганини қайд этди — бу нафақат қурол-яроғ жўнатиш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатлар ҳудудида Украина қўшинлари учун кадрлар тайёрлаш орқали ҳам амалга оширилаяпти.