Қорақалпоғистонда тузни қайта ишлаш учун “Kungrad Salt Free Zone” ташкил этилади

© Sputnik / Ратушенко / Медиабанкка ўтишВысохшее дно Аральского моря
Высохшее дно Аральского моря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2025
Oбуна бўлиш
2030 йилгача жами 200 млн доллар инвестиция ҳисобига коннинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Қорақалпоғистонда тузни қайта ишлаш учун “Kungrad Salt Free Zone” ташкил этилади. Президент тегишли қарорни имзолади.
Қўнғирот туманидаги “Барсакелмес” туз кони ҳудудида чегараларда тузни қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Kungrad Salt Free Zone” саноат зонаси ташкил этилади.
Қарорга кўра, “Барсакелмес” туз конида қуйидагилар йўлга қўйилади:
2026 йилда камида 50 млн доллар миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш;
2026–2030 йилларда жами 200 млн доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш.
2025–2026 йилларда 50 гектар ер участкасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, келгуси йилларда заруратдан келиб чиқиб, “Kungrad Salt Free Zone” ҳудуди 200 гектаргача кенгайтириб борилади.
Саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлаган тадбиркорларга 5 йил муддатга “Нукус” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда мавжуд туз захираларини ва истиқболли туз конларини аниқлаш ва ўзлаштириш мақсад қилинган.
Поваренная соль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2023
Ўзбекистондаги туз маҳсулотлари синовдан ўтказилди — йодланмаган ош тузлари рўйхати
Янгиликлар лентаси
0