https://sputniknews.uz/20230304/yodlanmagan-osh-tuzlari-royxati-32644472.html
Ўзбекистондаги туз маҳсулотлари синовдан ўтказилди — йодланмаган ош тузлари рўйхати
Ўзбекистондаги туз маҳсулотлари синовдан ўтказилди — йодланмаган ош тузлари рўйхати
Sputnik Ўзбекистон
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 22 номдаги ош тузини амалдаги талабларга номувофиқ деб топди.
2023-03-04T08:32+0500
2023-03-04T08:32+0500
2023-03-04T08:32+0500
жамият
ўзбекистон
туз
назорат
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23119723_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_56a42974a12d8cc5a3c486b5c7f47987.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 29 номдаги туз маҳсулотлари намуналари синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга 29 номдаги туз маҳсулотлари намуналарини синовдан ўтказди.Йод миқдори кам ош тузлари:Туз маҳсулотларини харид қилишдан аввал унинг қадоғидаги қуйидаги маълумотларни текшириш лозим:Қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларида унинг сифати, ташқи қадоғидаги ахборотларнинг мавжудлиги ва санитария-эпидемиологик хулосаси бўлмаса Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 “Call маркази” ёки info@antimon.gov.uz электрон почтасига хабар юбориш мумкин.Маълумот учун, ҳар йили дунёда 38 миллионга яқин бола йод танқислиги хавфи билан туғилади. Қолаверса, бу модда етишмаслиги қалқонсимон без ва овқат ҳазм қилиш органлари фаолияти билан боғлиқ турли жиддий касалликларни келтириб чиқаради.Бундан ташқари, тирноқларнинг табақаланиши, соч тўкилиши, тери қуруқлашуви, уйқучанлик, чарчоқ ҳам организда йод тақчиллиги аломатларидандир. Шу сабабли бу каби муаммоларнинг олдини олиш мақсадида дунёда ош тузини йодлаш амалиётидан кенг фойдаланилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23119723_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_f85382f7190c4e0ab12c5c5a7d1d48f7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон йодланмаган туз рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
ўзбекистон йодланмаган туз рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Ўзбекистондаги туз маҳсулотлари синовдан ўтказилди — йодланмаган ош тузлари рўйхати
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 22 номдаги ош тузини амалдаги талабларга номувофиқ деб топди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 29 номдаги туз маҳсулотлари намуналари синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
хабар берди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга 29 номдаги туз маҳсулотлари намуналарини синовдан ўтказди.
“Ачинарлиси, 22 номдаги ош тузининг яъни, 76 фоизи лаборатория натижаларига кўра амалдаги талабларга номувофиқ деб топилди. Уларда йод миқдори камлиги маълум бўлди”, дейилади хабарда.
Йод миқдори кам ош тузлари:
“Зарафшон кумуш тузи”, “Салина”, “Азия” ва “Мелкая” ош тузлари;
“Ош тузи” ва “Файзли” ош тузлари.
Туз маҳсулотларини харид қилишдан аввал унинг қадоғидаги қуйидаги маълумотларни текшириш лозим:
маҳсулот номи, сорти ва ҳажми;
йодланган қўшимчанинг номи;
ишлаб чиқариш санаси (кун, ой, йил);
мазкур стандартда кўрсатилган бошқа маълумотлар.
Қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларида унинг сифати, ташқи қадоғидаги ахборотларнинг мавжудлиги ва санитария-эпидемиологик хулосаси бўлмаса Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 “Call маркази” ёки info@antimon.gov.uz электрон почтасига хабар юбориш мумкин.
Маълумот учун, ҳар йили дунёда 38 миллионга яқин бола йод танқислиги хавфи билан туғилади. Қолаверса, бу модда етишмаслиги қалқонсимон без ва овқат ҳазм қилиш органлари фаолияти билан боғлиқ турли жиддий касалликларни келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, тирноқларнинг табақаланиши, соч тўкилиши, тери қуруқлашуви, уйқучанлик, чарчоқ ҳам организда йод тақчиллиги аломатларидандир. Шу сабабли бу каби муаммоларнинг олдини олиш мақсадида дунёда ош тузини йодлаш амалиётидан
кенг фойдаланилади.