https://sputniknews.uz/20251107/chiqindi-xizmatlar-tolov-53310916.html
Чиқинди хизматларида фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади
Чиқинди хизматларида фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан чиқинди хизматлари соҳасида истеъмолчиларга фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади. Шунингдек, истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлар онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
2025-11-07T18:11+0500
2025-11-07T18:11+0500
2025-11-07T18:11+0500
жамият
чиқиндихона
тўлов
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/14/47215818_0:409:2506:1819_1920x0_80_0_0_cf4c212e0606af78f3312d9e7033f7a4.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан чиқинди хизматлари соҳасида истеъмолчиларга фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.Шунингдек, истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлар онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.Тўловлардан тушган маблағлар бевосита Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.Жамланган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш белгиланган субъектлар (санитар тозалаш корхоналари, полигонлар, чиқинди ёқиш заводлари, экосаноат ҳудудлари ва бошқалар)га алоҳида тартибга мувофиқ ҳисобга олишнинг ягона тизими орқали:Баҳолаш натижасида санитар тозалаш корхоналари "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ажратилади. Мазкур тоифалар санитар тозалаш корхоналари учун ҳақ тўлашда инобатга олинади. Яъни самарадорлик кўрсаткичи юқори баҳоланган "яшил" тоифадаги санитар тозалаш корхоналарига "қизил", "сариқ" тоифадагиларга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Бу тартиб санитар тозалаш корхоналарининг KPI кўрсаткичлари асосида аниқланади.
https://sputniknews.uz/20251104/chiqindi-xizmatlar-tolovlar-onlayn-53227987.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/14/47215818_0:168:2506:2048_1920x0_80_0_0_daceeff28183bdaa82561844240234ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чиқинди хизматлар хизматлар тўлов онлайн
чиқинди хизматлар хизматлар тўлов онлайн
Чиқинди хизматларида фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади
Тўловлардан тушган маблағлар бевосита Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан чиқинди хизматлари соҳасида истеъмолчиларга фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
хабар бермоқда.
Шунингдек, истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлар онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Тўловлардан тушган маблағлар бевосита Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Жамланган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш белгиланган субъектлар (санитар тозалаш корхоналари, полигонлар, чиқинди ёқиш заводлари, экосаноат ҳудудлари ва бошқалар)га алоҳида тартибга мувофиқ ҳисобга олишнинг ягона тизими орқали:
санитар тозалаш корхоналарига қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонга ёки чиқиндиларни қайта юклаш пунктларига топширгани учун (алоҳида тартиб асосида тонна/километр ҳисобида);
чиқинди полигонларига/чиқиндиларни қайта юклаш пунктига/чиқиндиларни ёқиш заводига чиқиндиларни қабул қилгани ва утилизация қилгани учун (тонна ҳисобида);
экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига (ҳар бир тоннаси учун) белгиланган тартибда тўлаб берилади.
"Натижада маблағларнинг мақсадли сарфланиши, тизимда молиявий интизом ва назоратнинг кучайтирилиши таъминланади. Қолаверса, ҳар ой якуни билан хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари баҳолаб борилади", — дейилади хабарда.
Баҳолаш натижасида санитар тозалаш корхоналари "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ажратилади. Мазкур тоифалар санитар тозалаш корхоналари учун ҳақ тўлашда инобатга олинади. Яъни самарадорлик кўрсаткичи юқори баҳоланган "яшил" тоифадаги санитар тозалаш корхоналарига "қизил", "сариқ" тоифадагиларга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Бу тартиб санитар тозалаш корхоналарининг KPI кўрсаткичлари асосида аниқланади.