Миср вакили ЮНЕСКО бош директори этиб тасдиқланди

© Sputnik / Нина ЗотинаХалед аль-Анани, архивное фото
Халед аль-Анани, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2025
Oбуна бўлиш
Самарқандда ўтказилаётган ЮНЕСКОнинг Бош конференцияси 43-сессиясида мисрлик Холид ал-Ананий ташкилотнинг бош директори этиб тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Мисрнинг собиқ туризм ва қадимий ёдгорликлар вазири Холид ал-Ананий Самарқанддаги ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида ташкилотнинг бош директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Ташқи ишлар вазирлигининг кўп томонлама гуманитар ҳамкорлик ва маданий алоқалар департаменти директори Александр Алимов маълум қилди.
Сессия кун тартибидаги асосий масалалардан бири — ЮНЕСКОнинг янги бош директори сайлови бўлди.
Алимовнинг сўзларига кўра, яширин овоз бериш натижасида Холид ал-Ананий 175 овоздан 172 тасини қўлга киритган.
Таъкидлаш жоизки, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 1985 йилдан бери илк бор ташкилотнинг Париждаги штаб-квартирасидан ташқарида — Самарқанд шаҳрида ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Россиянинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Ринат Аляутдинов РИА Новостига Ал-Ананийнинг ЮНЕСКО бош директори лавозимига сайланиши Глобал Жанубнинг аксарият мамлакатлари Ғарб томонидан жорий этилган ташкилотнинг сиёсийлашувидан чарчаганини кўрсатишини айтган эди.
Шавкат Мирзиёев на церемонии открытия 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференциясида қандай ташаббусларни илгари сурди?
Янгиликлар лентаси
0