Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференциясида қандай ташаббусларни илгари сурди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на церемонии открытия 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО
Шавкат Мирзиёев на церемонии открытия 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Oбуна бўлиш
Президент Мирзиёев ЮНЕСКО конференциясида таълим, маданий мерос, гендер тенглик ва экология соҳалари бўйича халқаро ташаббусларни илгари сурди
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилишида президент Шавкат Мирзиёев таълим, маданий меросни асраш, гендер тенглик ва экология соҳаларида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Давлат раҳбари ўз нутқида, ҳусусан, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратди:
Инклюзив таълим ва касбий тайёргарлик
Президент алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълимни ривожлантириш бўйича ЮНЕСКОнинг янги платформасини жорий этиш ва касбий таълим соҳасида Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказишни таклиф қилди.
Сунъий интеллект ва ахборот технологиялари
Ўзбекистон ЮНЕСКО иштирокида “Сунъий интеллект мактаби” тажриба лойиҳасини амалга оширишга тайёр. Шунингдек, барча қитъалар университетлари ва илмий марказлари иштирокида сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро конференция ўтказиш таклиф этилди.
Номоддий маданий мерос ва “Жаҳон хотираси” дастури
Давлат раҳбари 19 ноябрни Халқаро ҳужжатли мерос куни сифатида белгилаш ва ЮНЕСКО тузилмасида рақамли мерос бўйича халқаро институт ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Шунингдек, 2027 йилда Бухорода ҳунармандчилик бўйича халқаро конгресс ўтказиш таклифи билдирилди.
Аёллар етакчилигини ривожлантириш ва гендер тенглик
Президент аёлларнинг етакчилик компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган глобал дастурни ишга тушириш ташаббусини илгари сурди.
Президент ЮНЕСКО шафелигида Хотин-қизлар етакчилиги академиясини ташкил этиш ва аёллар етакчилиги бўйича тажриба алмашиш учун глобал платформани яратишни таклиф қилди. Бундан ташқари, президент Самарқандда таълим, фан ва маданият соҳаларида фаол бўлган аёллар глобал форумини ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Форум дунёнинг турли қитъаларидан илмий ходимлар, педагоглар, санъаткорлар ва ихтирочиларни бирлаштириши кўзда тутилган.
Иқлим ўзгариши ва “Экологик пойтахт” ташаббуси
Давлат раҳбари иқлим инқирозига қарши биргаликда курашиш долзарб вазифа эканини таъкидлади.
Шу муносабат билан президент ЮНЕСКОнинг “Экологик пойтахт” глобал ташаббусини илгари сурди. Ушбу ташаббус доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ва экологик масъулият соҳасида юқори натижаларга эришган шаҳарлар алоҳида эътироф этилади ва рағбатлантирилади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2025
“Марказий Осиё – Россия” саммити: Мирзиёев қандай таклифларни билдирди
Янгиликлар лентаси
0