Ўзбекистон ва Россия ТИВ ўринбосарлари Самарқандда учрашув ўтказди

© пресс-служба МИДЗаместители министров иностранных дел Узбекистана и России провели встречу в Самарканде
Заместители министров иностранных дел Узбекистана и России провели встречу в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2025
Oбуна бўлиш
Учрашувда Баҳромжон Аълоев ва Александр Панкин икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.
Россиялик дипломат ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилишини юқори баҳолаб, Ўзбекистонда бундай нуфузли халқаро форумнинг ўтказилиши мамлакатнинг жаҳон майдонидаги ортиб бораётган нуфузининг яққол ифодаси бўлганини таъкидлади.
Учрашувда халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Бахромжон Аълоев провел встречу с официальными лицами Омана и Андорры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2025
Аълоев Ўмон ва Андорра расмийлари билан учрашув ўтказди
Янгиликлар лентаси
0