Аълоев Ўмон ва Андорра расмийлари билан учрашув ўтказди

© пресс-служба МИДБахромжон Аълоев провел встречу с официальными лицами Омана и Андорры
Бахромжон Аълоев провел встречу с официальными лицами Омана и Андорры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Ўмон ва Андорра расмийлари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоевнинг Ўмон Султонлиги таълим вазири Мадиҳа бинти Аҳмад Аль-Шайбани ва Андорра Князлиги ташқи ишлар вазири Имма Тор Фаус билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мадиҳа бинти Аҳмад Аль-Шайбани билан музокаралар давомида Ўзбекистон ва Ўмон таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, касбий таълим ва инновация соҳаларида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ҳамкорликни сифат жиҳатдан бойитиш мақсадида тегишли вазирликлар ва таълим муассасалари ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, талабалар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ва академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
© пресс-служба МИДБахромжон Аълоев провел встречу с официальными лицами Омана и Андорры
Бахромжон Аълоев провел встречу с официальными лицами Омана и Андорры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2025
Бахромжон Аълоев провел встречу с официальными лицами Омана и Андорры
Имма Тор Фаус билан музокаралар чоғида эса Ўзбекистон ва Андорра ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, экология ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар икки давлат ўртасидаги ўзаро ишончли ва дўстона муносабатларни янада кенгайтиришга тайёрликларини билдирди.
Бахтиёр Саидов с и.о. министром иностранных дел Афганистана Амиром Ханом Муттаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2025
Саидов афғонистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар лентаси
0