ЮНЕСКО 15 декабрни Бутунжаҳон туркий тиллар куни деб эълон қилди

© AP Photo / Christophe EnaЛоготип ЮНЕСКО. Архивное фото
Логотип ЮНЕСКО. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2025
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон туркий тиллар куни жорий этилиши 200 миллионга яқин аҳоли маданиятини жаҳон миқёсида танитиш ва илмий-тадқиқотлар улкан салоҳиятини очиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида 15 декабрь – Бутунжаҳон туркий тиллар куни сифатида белгиланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу ташаббус Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон томонидан ЮНЕСКОга аъзо 26 та давлат ҳаммуаллифлигида илгари сурилган.
Таъкидланишича, 15 декабрь санасининг танланиши бежиз эмас: 1893 йил айнан шу куни даниялик тилшунос Вилгелм Томсен Ўрхун ёзувлари алифбосини ўқишга муваффақ бўлганини эълон қилган эди. Бу туркий тилларнинг илмий тадқиқотлардаги янги босқичини бошлаб берган муҳим воқеа ҳисобланади.
ЮНЕСКО қарорида туркий тиллар 200 миллиондан ортиқ киши учун она тили эканлиги ва тахминан 12 миллион км² ҳудудда тарқалгани қайд этилган.
Шундан келиб чиқиб, туркий тилларнинг умуминсоний маданиятга қўшган ҳиссасини янада ёритиш ва сақлаш зарурлиги таъкидланади.
Кунни нишонлаш доирасида туркий тилларни оммалаштиришга қаратилган кўргазмалар, адабий кечалар, маърузалар, бадиий чиқишлар ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ташаббус туркий тилда сўзлашувчи давлатлар ўртасида маданий ва илмий ҳамкорликни кучайтиришга ҳам хизмат қилади.
На конференции Алтай – прародина тюрков принята резолюция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Россия, Хитой ва туркий давлатлар илмий-маданий тарихни ўрганишда ҳамкорлик қилади
Янгиликлар лентаси
0