https://sputniknews.uz/20250918/turkiy-xalq-konferentsiya-rezolyutsiya-52043773.html
Россия, Хитой ва туркий давлатлар илмий-маданий тарихни ўрганишда ҳамкорлик қилади
Россия, Хитой ва туркий давлатлар илмий-маданий тарихни ўрганишда ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Олтойда туркий халқларга оид халқаро анжуманда резолюция қабул қилинди. Ҳужжатда тарих, филология ва маданиятни биргаликда ўрганиш таъкидланди.
2025-09-18T13:02+0500
2025-09-18T13:02+0500
2025-09-18T13:02+0500
маданият
дунёда
туркий тилли миллатлар
анжуман
олтой ўлкаси
илм-фан
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52042643_0:104:1100:723_1920x0_80_0_0_fd8e51c7808baf1b50add477146a3ce4.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. "Олтой — туркий халқларнинг тарихий ватани" анжумани иштирокчилари резолюция қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Ҳужжатда туркий халқлар тарихи, филологияси ва маданиятини биргаликда ўрганиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланган.Шунингдек, ҳужжатда Шимолий Евроосиё давлатлари дарсликларида қўшма тарих воқеалари бўйича таърифларни яқинлаштириш, қўшма тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш зарурлиги кўрсатилган.Маълумот учун: "Олтой — туркий халқларнинг тарихий ватани" анжумани — туркий халқлар тарихи, маданияти ва тилшунослигини ўрганишга бағишланган халқаро илмий анжуман. Ушбу анжуман Россиянинг Олтой Республикасида ўтказилиб, унда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон олимлари иштирок этди.
https://sputniknews.uz/20250917/tarix-hamkor-poydevor-putin-52021638.html
олтой ўлкаси
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52042643_56:0:1033:733_1920x0_80_0_0_117475162b9a9588d9cee1cf5772b06e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олтой конференцияси, туркий халқлар тарихи, туркий халқлар маданияти, туркий халқлар филологияси, туркология ва олтойшунослик, олтой резолюция, халқаро анжуман туркий халқлар, шимолий евроосиё тарихи, қўшма резолюция конференция, туркий халқлар тарихий ватани олтой, россия, хитой, венгрия, қозоғистон, туркманистон, қирғизистон, ўзбекистон, озарбойжон, беларусь
олтой конференцияси, туркий халқлар тарихи, туркий халқлар маданияти, туркий халқлар филологияси, туркология ва олтойшунослик, олтой резолюция, халқаро анжуман туркий халқлар, шимолий евроосиё тарихи, қўшма резолюция конференция, туркий халқлар тарихий ватани олтой, россия, хитой, венгрия, қозоғистон, туркманистон, қирғизистон, ўзбекистон, озарбойжон, беларусь
Россия, Хитой ва туркий давлатлар илмий-маданий тарихни ўрганишда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон, Россия, Хитой ва қатор давлат олимлари иштирок этган анжуманда туркий халқлар тарихи ва маданиятига оид резолюция қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. "Олтой — туркий халқларнинг тарихий ватани" анжумани иштирокчилари резолюция қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Ҳужжатда туркий халқлар тарихи, филологияси ва маданиятини биргаликда ўрганиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланган.
"Шимолий Евроосиё халқларини бирлаштирувчи илмий-маърифий ва маданий ҳамкорликка кўмаклашиш, туркий халқлар тарихи, филологияси, маданияти масалаларини биргаликда ўрганиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, мавжуд мулоқот майдонларида илмий кучларни бирлаштириш, шунингдек, туркология ва олтойшуносликни ўрганиш бўйича янги марказларни ташкил этиш зарурлиги қайд этилган", — дейилади резолюцияда.
Шунингдек, ҳужжатда Шимолий Евроосиё давлатлари дарсликларида қўшма тарих воқеалари бўйича таърифларни яқинлаштириш, қўшма тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш зарурлиги кўрсатилган.
"Давлатларимизнинг биргаликдаги ўтмишининг умумий қиёфасини сақлаб қолиш, уни профессионал илмий тадқиқотлар, мактаб ва олий ўқув юртлари тарих дарсликлари асосида илмий асосланган, зиддиятсиз баҳолаш ўта муҳим вазифадир", — дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун: "Олтой — туркий халқларнинг тарихий ватани" анжумани — туркий халқлар тарихи, маданияти ва тилшунослигини ўрганишга бағишланган халқаро илмий анжуман. Ушбу анжуман Россиянинг Олтой Республикасида ўтказилиб, унда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон олимлари иштирок этди.