https://sputniknews.uz/20251104/ukraine-majburiy-mehnat-fuqarolar-uzbekistan-qaytarilish-53223734.html
Украинада мажбурий меҳнатга дучор бўлган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
Украинада мажбурий меҳнатга дучор бўлган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Киев вилоятида оғир шароитда қолган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона, Украина полицияси ва ХМТ кўмагида Ватанга қайтарилди. Улар "жабрланувчи" деб топилди.
2025-11-04T12:50+0500
2025-11-04T12:50+0500
2025-11-04T12:50+0500
украина
мажбурий меҳнат
миграция
элчихона
ўзбекистон
киев
молдова
полиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/04/53223565_50:0:1142:614_1920x0_80_0_0_2488d58d905c4ac6bd444b90dc927d6b.png
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Украинанинг Киев вилоятида оғир аҳволда қолган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.Таъкидланишича, фуқароларни қайтариш жараёни Ўзбекистон элчихонаси, Украина Миллий полицияси ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда ташкил этилган.Маълумотларга кўра, 18 сентябрь куни Украина ОАВлари Киев вилоятидаги иссиқхонада мажбурий меҳнатга яқин шароитда бўлган ўзбекистонликлар ҳақида хабар тарқатган.Музокаралар натижасида барча 19 нафар фуқарога "жабрланувчи" мақоми берилди, бу эса уларга нисбатан Украина қонунчилиги доирасидаги санкцияларни самарали равишда истисно қилади.ХМТ ҳисобидан 28 октябрь куни фуқаролар Киевдан Кишинёвга етказилган. Молдова пойтахтида улар хавфсиз яшаш шароитлари, озиқ-овқат ҳамда зарур ёрдам билан таъминланган.Хабарда келтирилишича, 2 ноябрь куни Кишинёв–Истанбул–Урганч йўналиши орқали рейс ташкил этилиб, 3 ноябрь куни барча 19 нафар фуқаро Ўзбекистонга етиб келди.
https://sputniknews.uz/20250919/ukraine-13-ozbekistonlik-qul-ishlatish-52098809.html
украина
ўзбекистон
киев
молдова
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/04/53223565_186:0:1005:614_1920x0_80_0_0_bbd935e33e528e66c7419e96f0e384d1.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон фуқаролари украина, мажбурий меҳнат, киев вилояти ўзбеклар, элчихона ёрдами, хмт ёрдами, фуқароларни қайтариш, жабрланувчи мақоми, бойсундан қайтариш, миграция масалалари, украина полицияси ҳамкорлик
ўзбекистон фуқаролари украина, мажбурий меҳнат, киев вилояти ўзбеклар, элчихона ёрдами, хмт ёрдами, фуқароларни қайтариш, жабрланувчи мақоми, бойсундан қайтариш, миграция масалалари, украина полицияси ҳамкорлик
Украинада мажбурий меҳнатга дучор бўлган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
Киев вилоятида мажбурий меҳнатга дучор бўлган 19 нафар фуқаро элчихона ва Халқаро миграция ташкилоти кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Украинанинг Киев вилоятида оғир аҳволда қолган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги
хабар берди.
Таъкидланишича, фуқароларни қайтариш жараёни Ўзбекистон элчихонаси, Украина Миллий полицияси ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Маълумотларга кўра, 18 сентябрь куни Украина ОАВлари Киев вилоятидаги иссиқхонада мажбурий меҳнатга яқин шароитда бўлган ўзбекистонликлар ҳақида хабар тарқатган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон элчихонаси вазиятни назоратга олиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни хавфсиз ўлкага қайтариш учун зарур чора-тадбирларни кўрди.
Музокаралар натижасида барча 19 нафар фуқарога "жабрланувчи" мақоми берилди, бу эса уларга нисбатан Украина қонунчилиги доирасидаги санкцияларни самарали равишда истисно қилади.
ХМТ ҳисобидан 28 октябрь куни фуқаролар Киевдан Кишинёвга етказилган. Молдова пойтахтида улар хавфсиз яшаш шароитлари, озиқ-овқат ҳамда зарур ёрдам билан таъминланган.
Хабарда келтирилишича, 2 ноябрь куни Кишинёв–Истанбул–Урганч йўналиши орқали рейс ташкил этилиб, 3 ноябрь куни барча 19 нафар фуқаро Ўзбекистонга етиб келди.