https://sputniknews.uz/20251102/turkiya-ozbekistonliklar-elektron-mehnat-vizalari-53178424.html
Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаларини жорий этиши мумкин
Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаларини жорий этиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Турк томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилди.Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
2025-11-02T17:19+0500
2025-11-02T17:19+0500
2025-11-02T17:19+0500
миграция
мигрантлар
туркия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45642298_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7b0599f7cd838807cd7782c17f0fddc9.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.“Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон делегациясининг Анқарага амалий ташрифи чоғида Туркия Ички ишлар вазирлиги билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинган.Учрашувда Туркия ички ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Оқтош икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, айниқса ички ишлар соҳасида, яқин алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлади. Турк томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилди.Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.Ўзбекистон делегациясининг Анқарага хизмат сафари доирасида Туркия Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлигида ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Туркия ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳукуматлараро битим тузиш истиқболларини муҳокама қилди. Мулоқот давомида Туркия меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари Фарук Ўзчилик турк томони миграция соҳасида доимий мулоқотни йўлга қўйишга ҳамда унинг ташкилий механизмларини ривожлантиришга тайёрлигини айтди.Шунингдек, Туркияда уй хизматчилари сифатида фаолият юритаётган, бироқ ноқонуний ҳолатда бўлган Ўзбекистон фуқаролари мақомини легаллаштиришда кўмак беришга тайёрлигини билдирди.Учрашувда қурилиш, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликларни легаллаштириш имкониятларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.Туркия Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда эса томонлар сиёсий алоқаларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий соҳада, маданий-гуманитар йўналишларда ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан, мунтазам маслаҳатлашувларни йўлга қўйишга келишди.
https://sputniknews.uz/20251021/rossiya-eoii-haydovchilar-52872773.html
туркия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45642298_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6b376905ce2f06f0cf2ec4d8642436b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркия ўзбекистонликлар электрон меҳнат визалари
туркия ўзбекистонликлар электрон меҳнат визалари
Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаларини жорий этиши мумкин
Ўзбекистон ва Туркия меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
“Дунё” ахборот агентлигининг
хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон делегациясининг Анқарага амалий ташрифи чоғида Туркия Ички ишлар вазирлиги билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинган.
Учрашувда Туркия ички ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Оқтош икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, айниқса ички ишлар соҳасида, яқин алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлади. Турк томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон делегациясининг Анқарага хизмат сафари доирасида Туркия Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлигида ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Туркия ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳукуматлараро битим тузиш истиқболларини муҳокама қилди. Мулоқот давомида Туркия меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари Фарук Ўзчилик турк томони миграция соҳасида доимий мулоқотни йўлга қўйишга ҳамда унинг ташкилий механизмларини ривожлантиришга тайёрлигини айтди.
Шунингдек, Туркияда уй хизматчилари сифатида фаолият юритаётган, бироқ ноқонуний ҳолатда бўлган Ўзбекистон фуқаролари мақомини легаллаштиришда кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашувда қурилиш, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликларни легаллаштириш имкониятларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда эса томонлар сиёсий алоқаларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий соҳада, маданий-гуманитар йўналишларда ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан, мунтазам маслаҳатлашувларни йўлга қўйишга келишди.