Стефания Жаннини: Ўзбекистон таълим соҳасида жаҳон миқёсида муҳим ўрин эгаллаб бормоқда

© SputnikЗаместитель Генерального директора ЮНЕСКО по вопросам образования Стефания Джаннини
Заместитель Генерального директора ЮНЕСКО по вопросам образования Стефания Джаннини - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2025
Oбуна бўлиш
Стефания Жаннини Самарқандда Ўзбекистон таълимни ривожлантиришга сиёсий ирода билан ёндашиб, халқаро майдонда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлади
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. ЮНЕСКО бош директорининг таълим масалалари бўйича ўринбосари Стефания Жаннинининг таъкидлашича, Ўзбекистон таълимни ривожлантиришга сиёсий иродасини намоён этмоқда ва жаҳон таълим майдонида муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Бу ҳақда у Самарқандда ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида маълум қилди, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Жаннинининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик натижасида иккита муҳим ютуққа эришилди. Биринчиси - мактабгача таълим ва болаларни парвариш қилиш соҳасида дунёда биринчи бўлиб Илғор тажрибалар маркази ташкил этилгани миллий таълим тизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Ўзбекистон бу соҳада қандай ютуқларга эришаётгани ҳайратланарли. Биз бу йўлни 2022 йилда Тошкентда бўлиб ўтган Бутунжаҳон конференциясида бошлаган эдик ва бугун аниқ натижани кўрмоқдамиз", - деди Жаннини.

Иккинчи ютуқ Олий таълимда малака ва даражаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенциянинг ратификация қилиниши билан боғлиқ бўлиб, бу Ўзбекистоннинг халқаро таълим маконига интеграциялашувига имкон беради.

"Бу қадам талабалар ва тадқиқотчиларнинг академик ҳаракатчанлиги учун янги имкониятлар очади, университетлар сифатини оширади ва мамлакатнинг маданий дипломатиясини мустаҳкамлайди", - дея таъкидлади ЮНЕСКО вакили.

Шунингдек, у икки йилдан сўнг Ўзбекистон яшил ва рақамли ўтиш, шунингдек, фуқаролик ва касбий компетенцияларни ривожлантиришга бағишланган Техник ва касбий таълимни ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференциясига мезбонлик қилишини маълум қилди.
Хулоса қилиб, Стефания Жаннини Ўзбекистон ЮНЕСКО томонидан илгари сурилган бутун умр давомида узлуксиз таълим ғоясини амалга ошириб, таълимга яхлит ёндашувни - эрта болаликдан энг юқори даражагача ривожлантираётганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев принял генерального директора ЮНЕСКО Одри Азуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Президент ЮНЕСКО бош директорини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади
Янгиликлар лентаси
0