https://sputniknews.uz/20251030/prezident-yunesko-bosh-direktori-dostlik-ordeni-53104373.html
Президент ЮНЕСКО бош директорини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади
Президент ЮНЕСКО бош директорини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
2025-10-30T16:26+0500
2025-10-30T16:26+0500
2025-10-30T16:26+0500
жамият
шавкат мирзиёев
юнеско
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1e/53104552_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d937dd49aa3b98f2df5d36ebcae1cfe3.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.Мукофот Самарқанд шаҳридаги учрашув чоғида топширилди.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Одри Азуле фан, таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришдаги катта хизматлари ҳамда ўзбек халқининг бой маданий меросини кенг оммалаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун бу юксак мукофотга лойиқ кўрилган.Шунингдек, учрашувда ЮНЕСКО билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.Хусусан, ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази ишга туширилади, Беруний мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбир, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект, гендер мавзулари бўйича форумлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.Эслатамиз, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бош конференциянинг тарихий сессияси қирқ йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда.Ушбу муҳим сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалаларни муҳокама қилишга бағишланган 150 тадан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20251024/yunesko-bosh-konferentsiyasi-ozbekiston-52953998.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1e/53104552_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_104e54fdf03ef33fa61bda20de71647f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев бмтнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (юнеско) бош директори одри азуле “дўстлик” ордени
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев бмтнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (юнеско) бош директори одри азуле “дўстлик” ордени
Президент ЮНЕСКО бош директорини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
Мукофот Самарқанд шаҳридаги учрашув чоғида топширилди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига
кўра, Одри Азуле фан, таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришдаги катта хизматлари ҳамда ўзбек халқининг бой маданий меросини кенг оммалаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун бу юксак мукофотга лойиқ кўрилган.
Шунингдек, учрашувда ЮНЕСКО билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.
Хусусан, ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази ишга туширилади, Беруний мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбир, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект, гендер мавзулари бўйича форумлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.
Эслатамиз, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бош конференциянинг тарихий сессияси қирқ йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда.
Ушбу муҳим сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалаларни муҳокама қилишга бағишланган 150 тадан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.