Париждан Самарқандга: ЮНЕСКО Бош конференцияси илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади

© РИА Новости / Максим Богодвид
Oбуна бўлиш
Анжуманга ЮНEСКО котибиятидан 400 киши ва ташкилотга аъзо барча 194 та давлатдан 6 мингга яқин меҳмонлар келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Самарқанд 30 октябрдан 14 ноябрга қадар ЮНEСКОнинг Бош анжуманига мезбонлик қилади. Бу тарихий лаҳзадир, чунки тадбир 1985 йилдан буён биринчи марта ЮНEСКОнинг Париждаги бош қароргоҳи ташқарисида ўтказилмоқда.
ЮНЕСКО БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган муассасасидир. Тузилма норасмий равишда “БМТнинг ақл лабораторияси” деб ҳам аталади. Бу йилги сессия ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига тўғри келмоқда. Икки йилда бир марта ўтказиладиган Бош конференция ташкилот бюджети ва фаолият ривожланишининг устувор йўналишларини белгилайди.
Конфренция давомида маҳаллий ва хорижий экспертлар таълим, фан, маданият ва номоддий меросни муҳофаза қилишга доир долзарб масалаларни муҳокама қиладилар. Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар – айниқса, маданий мерос объектларини рақамлаштириш, ёшлар таълимини қўллаб-қувватлаш, илм-фан соҳасига инновацион ёндашувларни жорий этиш борасидаги таклифлар алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, конференция доирасида Ижроия кенгаши аъзолари сайланади ҳамда ҳар тўрт йилда ташкилотнинг бош директори тайинланади.
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлиги сўнгги йилларда рамзий даражадан стратегик йўналишга айланди. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси мазкур йўлнинг мантиқий давоми бўлади. Илк бор Ўзбекистон глобал мулоқотда фақат иштирокчи эмас, балки унинг мазмунини шакллантирувчи мамлакат сифатида қатнашади.
Бугун Марказий Осиё XXI асрнинг энг муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий маконларидан бирига айланди. Бу ҳудуд география, цивилизация, ресурс нуқтаи назаридан куч марказлари ўртасида кўприк вазифасини ўтамоқда.
Ушбу халқаро тадбирнинг Самарқандда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга бўлиб, ушбу қадимий шаҳарнинг Ғарб ва Шарқни боғловчи Буюк Ипак йўлидаги муҳим туаш нуқтаси сифатида тарихий аҳмиятига ҳам урғу беради.

Бош конфренция Ўзбекистонга ўзининг глобал маданий, маънавий мулоқотдаги ўрнини янада мустаҳкамлаб, жаҳон ҳамжамиятида олдида республикани очиқ ва ташаббускор давлат сифатида намоён қилиш учун улкан имконият яратади.
6 мингга яқин меҳмонлар ташриф буюриши кутилаётган анжуманга икки йил давомида жиддий тайёргарлик кўрилди. Инфратузилмага сармоялар киритилди, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий меросини тарғиб қилувчи тадбирлар тайёрланди.
Меҳмонлар учун “Silk Road Samarkand” мажмуасидаги 8 та меҳмонхонада 1176, бошқа 130 та меҳмонхонада 4178 та хона ажратилиб, форум кунлари учун банд қилиб қўйилган.
Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Хива шаҳарларида маданий кўргазмалар, турди тадбир ва экскурсиялар ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссасини акс эттирувчи медиа-кампаниялар ташкил этиш режалаштирилган.