https://sputniknews.uz/20251031/ukraine-qurshov-harbiylar-53136629.html
Россия МВ: Киев қуршовдаги аскарлари учун вазият ҳалокатли эканини тан олди 
Россия МВ: Киев қуршовдаги аскарлари учун вазият ҳалокатли эканини тан олди 
Sputnik Ўзбекистон
Игорь Конашенков Украина ТИВ расмий вакили Георгий Тихийнинг баёнотини Киев режими учун фронтдаги ҳалокатли вазиятнинг расмий эътирофи деб атади. Унинг сўзларига кўра, Киев фронтдаги ҳақиқий ҳолатни яширмоқда.
2025-10-31T15:49+0500
2025-10-31T15:49+0500
2025-10-31T15:49+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси 
россия
россия мудофаа вазирлиги
украина
ҳарбийлар
қуролли кучлар
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/950/77/9507797_0:0:2957:1663_1920x0_80_0_0_caf4fae9fe428994dffbaaaefa9191a2.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Россия томонидан озод қилинган ҳудуд орқали қуршовда қолган украиналик ҳарбий хизматчиларга киришга уринишни тақиқлаш ҳақидаги баёнот Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Красноармейск, Димитров ва Купянскдаги қолдиқлари учун ҳалокатли вазиятнинг расмий эътирофи бўлди. Бу фикрни Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал-лейтенант Игорь Конашенков ўз чиқишида билдирди.Бундай баёнот Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Георгий Тихий томонидан берилган эди.Маълум қилинишича, шу баёнот орқали Украина ТИВ вакили журналистлар ёки Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг қуршовдаги ҳудудларга кириши ёки чиқиши учун Россиянинг хавфсизлик йўлакларидан бошқа ҳеч қандай имконият қолмаганини тан олди.Конашенковнинг таъкидлашича, Россия Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган йўлаклар орқали журналистларнинг ушбу ҳудудларга киришини тақиқлаш Киев режимига фронтдаги ҳақиқий вазиятни яшириш, халқаро жамоатчилик ва Украина аҳолисини чалғитиш имконини беради.Кеча Россия ҳарбийлари Россия президенти Владимир Путиннинг махсус ҳарбий операция ҳудудида УҚК қуршовга олинган жойларга хорижлик журналистларни ўтказиш буйруғини олишди. Россия қўмондонлиги зарур ҳолатларда ушбу ҳудудларда жанговар ҳаракатларни 5-6 соатга тўхтатиб туришга тайёр.
https://sputniknews.uz/20251031/ukraine-halok-askarlar-jasadlar-53127501.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2025
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    россия мудофаа вазирлиги, игорь конашенков, георгий тихий, украина тив, киев режими, фронт, қуршов, хавфсизлик йўлаклари, красноармейск, димитров, купянск, журналистлар, маълумотни яшириш, ғарб ҳомийлари, украина қуролли кучлари
россия мудофаа вазирлиги, игорь конашенков, георгий тихий, украина тив, киев режими, фронт, қуршов, хавфсизлик йўлаклари, красноармейск, димитров, купянск, журналистлар, маълумотни яшириш, ғарб ҳомийлари, украина қуролли кучлари
Россия МВ: Киев қуршовдаги аскарлари учун вазият ҳалокатли эканини тан олди 
Россия Мудофаа вазирлиги Украина ТИВ баёнотини Киев режими учун фронтдаги оғир вазиятнинг расмий эътирофи сифатида баҳолади.
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Россия томонидан озод қилинган ҳудуд орқали қуршовда қолган украиналик ҳарбий хизматчиларга киришга уринишни тақиқлаш ҳақидаги баёнот Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Красноармейск, Димитров ва Купянскдаги қолдиқлари учун ҳалокатли вазиятнинг расмий эътирофи бўлди. Бу фикрни Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал-лейтенант Игорь Конашенков ўз 
чиқишида билдирди.
 Бундай баёнот Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Георгий Тихий томонидан берилган эди.
Маълум қилинишича, шу баёнот орқали Украина ТИВ вакили журналистлар ёки Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг қуршовдаги ҳудудларга кириши ёки чиқиши учун Россиянинг хавфсизлик йўлакларидан бошқа ҳеч қандай имконият қолмаганини тан олди.
Конашенковнинг таъкидлашича, Россия Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган йўлаклар орқали журналистларнинг ушбу ҳудудларга киришини тақиқлаш Киев режимига фронтдаги ҳақиқий вазиятни яшириш, халқаро жамоатчилик ва Украина аҳолисини чалғитиш имконини беради.
“Бу ҳаракатларнинг асосий мақсади — Киев режимининг юқори раҳбарияти томонидан Ғарб ҳомийлари ажратаётган, Россияга қарши урушга йўналтирилган молиявий маблағларни ўзлаштириш учун қулай шароитларни сақлаб қолиш”, — деди Конашенков.
Кеча Россия ҳарбийлари Россия президенти Владимир Путиннинг махсус ҳарбий операция ҳудудида УҚК қуршовга олинган жойларга хорижлик журналистларни ўтказиш буйруғини 
олишди. Россия қўмондонлиги зарур ҳолатларда ушбу ҳудудларда жанговар ҳаракатларни 5-6 соатга тўхтатиб туришга тайёр.