Ўзбекистон Афғонистонда тўқимачилик саноатини қайта тиклашга ёрдам беради

© Торгово-промышленная палатаНачата практическая работа по восстановлению текстильной промышленности в Афганистане
Начата практическая работа по восстановлению текстильной промышленности в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мутахассислари Афғонистонда бир қатор тўқимачилик корхоналарини ўрганиб, уларни қайта тиклаш бўйича амалий таклифлар тайёрламоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Афғонистонда тўқимачилик саноатини қайта тиклаш бўйича амалий ишлар бошланди, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) вакиллари соҳа мутахассислари билан бирга бир қатор объектларда ўрганиш ишларини олиб борди. Бу ҳақда ССП матбуот хизмати хабар берди.
Бу ишлар Ўзбекистон ССП ҳамда Афғонистоннинг “Афғон текстиль корпорацияси” давлат корхонаси ўртасида илгарироқ имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида амалга оширилмоқда.
Ҳужжат Ўзбекистонда фаолияти тўхтаган айрим корхоналарни Афғонистон ҳудудида локализация қилишни ўз ичига олади.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида 18–23 октябрь кунлари Савдо-саноат палатаси ҳамда соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат делегациянинг Афғонистонга хизмат сафари уюштирилди.
Сафар давомида қуйидаги фабрикалар ўрганилди:
Парвон вилояти — “Гулбаҳор текстиль фабрикаси”
Кобул шаҳри — тикув цехи
Қандаҳор вилояти — “Қандаҳор текстиль фабрикаси”
Мозори Шариф шаҳри — “Балх текстиль фабрикаси”
Бағлон вилояти — “Пули-Хумри текстиль фабрикаси”
Биноларнинг жорий ҳолати, технологик ускуналар, инфратузилма имкониятлари баҳоланди ва аввалги лойиҳалаш учун зарур техник-иқтисодий маълумотлар йиғилди.
Ҳозирда экспертлар томонидан ушбу маълумотларни таҳлил қилиш жараёнлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнлар Афғонистондаги текстиль корхоналарини қайта ишга тушириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.
В Кабуле создано совместное узбекско-афганское транспортное предприятие
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Ўзбекистон-Афғонистон савдо ва логистика қўшма корхонаси ташкил этилди
Янгиликлар лентаси
0