https://sputniknews.uz/20250917/uzbekistan-afghanistan-savdo-logistika-korxona-52015102.html
Ўзбекистон-Афғонистон савдо ва логистика қўшма корхонаси ташкил этилди
Ўзбекистон-Афғонистон савдо ва логистика қўшма корхонаси ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон–Афғонистон янги корхонаси савдо ва транспортда ҳамкорликни кенгайтиради
2025-09-17T12:01+0500
2025-09-17T12:01+0500
2025-09-17T12:01+0500
транспорт
ўзбекистон темир йўллари
марказий осиё
мдҳ
иқтисод
ўзбекистон
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/11/52015254_25:0:942:516_1920x0_80_0_0_ce13d550951a82896e3957d9f53812d0.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кобулда Афғонистоннинг "Khan Daqiq Trading" компанияси ва "Sogdiana Trans" МЧЖ ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги."Khan Daqiq Trading" раҳбари Ҳамид Хоннинг айтишича, янги корхона йилига 150 минг тонна маҳсулотни Кобул – Мозори-Шариф – Кобул йўналишида юк машиналарида ташиш, шунингдек, Мозори-Шарифдан Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия ва Болтиқ бўйи мамлакатларига темир йўл орқали етказиш ва у ердан импорт маҳсулотларини олиб келиш имкониятини яратади."Sogdiana Trans"масъули ва қўшма корхона рахбари Азиз Абдуллаев корхона Жанубий Осиёдан МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларига маҳсулот етказиш ҳамда у ердан олиб келиш учун қулай логистика шароитларини таъминлашини таъкидлади.Маълумот учун, "Sogdiana Trans" МЧЖ — "Ўзбекистон Темир йўллари" таркибидаги компания бўлиб, Ҳайратон – Мозори Шариф – Ноибобод темир йўлида юк ташиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган.
https://sputniknews.uz/20250818/ozbekiston-afgoniston-energetika-sarmoya-51308010.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/11/52015254_123:0:811:516_1920x0_80_0_0_fb63ce9bc03a3231e0245f496274a9fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон афғонистон ҳамкорлик, савдо ва логистика қўшма корхонаси, кобул ўзбекистон қўшма компания, экспорт импорт афғонистон ўзбекистон, транспорт харажатлари камайтириш, савдо айланмаси ўзбекистон афғонистон, sogdiana trans қўшма корхона, khan daqiq trading афғонистон, ўзбекистон темир йўллари логистика, жанубий осиёдан мдҳ ва болтиқ давлатларига юк ташиш
ўзбекистон афғонистон ҳамкорлик, савдо ва логистика қўшма корхонаси, кобул ўзбекистон қўшма компания, экспорт импорт афғонистон ўзбекистон, транспорт харажатлари камайтириш, савдо айланмаси ўзбекистон афғонистон, sogdiana trans қўшма корхона, khan daqiq trading афғонистон, ўзбекистон темир йўллари логистика, жанубий осиёдан мдҳ ва болтиқ давлатларига юк ташиш
Ўзбекистон-Афғонистон савдо ва логистика қўшма корхонаси ташкил этилди
Афғонистонда Ўзбекистон иштирокида ташкил этилган қўшма корхона Жанубий Осиёдан МДҲ ва Болтиқ бўйи мамлакатларига маҳсулот етказиш учун қулай имкониятлар яратади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кобулда Афғонистоннинг "Khan Daqiq Trading" компанияси ва "Sogdiana Trans" МЧЖ ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилди, деб
хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги.
"Khan Daqiq Trading" раҳбари Ҳамид Хоннинг айтишича, янги корхона йилига 150 минг тонна маҳсулотни Кобул – Мозори-Шариф – Кобул йўналишида юк машиналарида ташиш, шунингдек, Мозори-Шарифдан Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия ва Болтиқ бўйи мамлакатларига темир йўл орқали етказиш ва у ердан импорт маҳсулотларини олиб келиш имкониятини яратади.
"Sogdiana Trans"масъули ва қўшма корхона рахбари Азиз Абдуллаев корхона Жанубий Осиёдан МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларига маҳсулот етказиш ҳамда у ердан олиб келиш учун қулай логистика шароитларини таъминлашини таъкидлади.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Усмонов лойиҳа икки давлат ўртасида транспорт, логистика, савдо, саноат ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб, тадбиркорлар учун экспорт-импортда қулайликлар яратишига, транспорт харажатларини камайтиришига ва савдо айланмасини оширишга хизмат қилишини қайд этди.
Маълумот учун, "Sogdiana Trans" МЧЖ — "Ўзбекистон Темир йўллари" таркибидаги компания бўлиб, Ҳайратон – Мозори Шариф – Ноибобод темир йўлида юк ташиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган.