Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путинга фронтдаги муваффақиятлар ҳақида маълумот берилди

Oбуна бўлиш
Россиялик ҳарбийлар Ямполь учун жангларни якунлашмоқда, Волчанск эса 70 фоизга озод қилинган.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бирлашган қўшинлар гуруҳи бошқаруви пунктларидан бирига ташриф буюрди. Йиғилишда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов давлат раҳбарига фронтдаги муваффақиятлар ҳақида маълумот берди.
Герасимовнинг маълум қилишича, “Марказ” гуруҳи душманни Красноармейск ва Димитрово ҳудудида қуршаб олишни якунлаган. У ерда Украина Қуролли кучларининг 31 та батальони бор.
“Ғарб” кучлари Купянскни қуршаб олган, Оскол дарёси орқали сузиб ўтишни ўз қўлига олган ва душман гуруҳининг йўлини тўсиб қўйган. Бу йўналишларда 10 мингдан зиёд украиналик ҳарбийлар қуршовда.
Шунингдек, россиялик ҳарбийлар Ямполь учун жангларни якунлашмоқда, Волчанск эса 70 фоизга озод қилинган.
Днепротепровск ва Запорожье вилоятларидаги ҳужум ҳам ривожланмоқда.
Ўз навбатида, Путин Россия армиясини Купиянскни қуршаб олиш муваффақиятлари ва бошқа йўналишлардаги ижобий натижалар билан табриклади.
Зона СВО, Покровск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Бешта "қозон" кўзга ташланмоқда: Махсус операция фронтларида нима бўляпти
Янгиликлар лентаси
0