РИА Новости ҳарбий мухбири Иван Зуев Украина дрони зарбаси оқибатида ҳалок бўлди

© РИА НовостиВоенкор РИА Новости Иван Зуев.
Военкор РИА Новости Иван Зуев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Oбуна бўлиш
Иван Зуев бир неча йилдан буён РИА Новостида ишлаб келарди, ўзининг моҳир иши учун бир неча марта идора ва давлат мукофотлари учун учун тақдирланган.
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. РИА Новости ҳарбий мухбири Иван Зуев Запорожье вилоятида ҳалок бўлди, унинг ҳамкасби Юрий Войткевич жиддий жароҳат олди.
РИА Новостининг хабар беришича, Зуев журналист вазифасини бажараётган чоғда Украина дрони зарбаси оқибатида ҳалок бўлган.
Россия ТИВнинг ўта муҳим топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник Россия тез орада мухбирларга ҳужум қилган дрон операторлари маълумотларини аниқлаши ва уни жазога тортишига ишонч билдирди.
Иван Зуев бир неча йилдан буён РИА Новостида ишлаб келарди, ўзининг моҳир иши учун бир неча марта идора ва давлат мукофотлари учун учун тақдирланган. Март ойида Россия президенти ташаккурномаси эълон қилинган эди.
“Россия сегодня” медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв ҳамдардлик билдирди ва Зуевни жасур, шижоатли ва иқтидорли журналист деб атади.
“Иван таҳририят топшириғини бажариш чоғида Украина Қуролли кучлари дрони ҳужуми оқибатида мардларча ҳалок бўлди. Ҳарбий можаро ҳудудидаги воқеалар ҳақида ҳақиқатни айтиш учун у жуда кўплаб ишлар қилди. Биз унинг яқинлари ҳақида ғамхўрлик қиламиз, ва, албатта, дўстимизнинг хотирасини ёдда сақлаймиз”, - дея таъкидлади Киселёв.
Шунингдек, у оғир яраланган мухбир Войткевични қутқарганлик учун Россия Мудофаа вазирлигига миннатдорлик билдирди. Войткевич жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган, аҳволи барқарор, тез орада Москвага олиб келиниши керак.
“Россия сегодня” медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян яраланган ҳарбий мухбирга тезроқ шифо топишини тилади.
Войткевич ҳам анчадан буён РИА Новостида меҳнат қилади. Қайноқ нуқталардаги қуролли тўқнашувларни бир неча бор ёритиб келган. II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Эслатамиз, РИА Новостининг мухбирлари Андрей Стенин ва Ростислав Журавлёв ҳам Киев режими қурбони бўлган.
Открытие мемориальной доски военкору Ростиславу Журавлеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2024
Ҳарбий мухбир Ростислав Журавлёв хотирасига аталган ёдгорлик лавҳасининг очилиши — фото
Янгиликлар лентаси
0