Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроилга Ғазо секторидаги гаровдагиларнинг биринчи гуруҳи топширилди

© AP Photo / Oded BaliltyВ ожидании освобождения израильских заложников, удерживаемых в Газе
В ожидании освобождения израильских заложников, удерживаемых в Газе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Oбуна бўлиш
Исроил топшириши керак бўлган 1966 нафар фаластинлик маҳбуслар аллақачон автобусга ўтирган.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги гаровдагиларнинг биринчи гуруҳини олди, дея хабар берди Исроилнинг “Kan” телерадиокомпанияси.

“Қизил хоч етти нафар ўғирланганларни топширди. <...> Соғлиқни сақлаш тизимида улар юра олиши ва қониқарли аҳволда эканини маълум қилишди”, - дейилади РИА Новости иқтибос келтирган хабарда.

Хабарда қўшимча қилинишича, тирик гаровдагиларни икки босқичда озод қилишади. Иккинчи гуруҳ ҳам яқин соатларда озод қилиниши кутилмоқда.
“Reuters” маълумотларига кўра, Исроил топшириши керак бўлган 1966 нафар фаластинлик маҳбуслар аллақачон автобусга ўтирган.
Эслатамиз, Ғазодаги жанговар ҳаракатлар 10 октябрь куни якунланди. Бунга қадар ҲАМАС ҳаракати ва Тел-Авив можарони якунлашга оид режанинг биринчи босқичини бажаришга келишиб олди.
Тысячи палестинцев пешком идут к своим домам в секторе Газа  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2025
Исроил-Фаластин можароси
Минглаб фаластинликлар Ғазо секторига қайтмоқда
Янгиликлар лентаси
0