https://sputniknews.uz/20251009/isroil-hamas-tinchlik-rejasi-52568200.html
Исроил ва ҲАМАС тинчлик режасининг биринчи босқичига оид келишувларни имзолади
Исроил ва ҲАМАС тинчлик режасининг биринчи босқичига оид келишувларни имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати можарога барҳам бериш режасининг биринчи босқичи бўйича келишиб олди. 29 сентбрь куни Оқ уй Ғазо секторидаги урушга барҳам берувчи “кенг қамровли режа”ни эълон қилди. Ҳужжат 20 та бандан иборат, хусусан, қуйидагиларни назарда тутади: Ғазода вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этиш ва у ерда вазиятни изга солиш учун халқаро кучларни жойлаштириш. Исроил бу режага рози бўлди.Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазодаги барча гаровдагиларни озод қилишга тайёрлигини билдирди.
2025-10-09T12:17+0500
2025-10-09T12:17+0500
2025-10-09T12:24+0500
исроил-фаластин можароси
дунё янгиликлари
дунёда
фаластин
исроил
тинчлик
ғазо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40624015_0:0:1023:575_1920x0_80_0_0_d58319565ea151d2d8c927c12c50f475.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати можарога барҳам бериш режасининг биринчи босқичи бўйича келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ва музокараларда воситачи бўлган Қатар ТИВ маълум қилди.ҲАМАС келишувлар доирасида барча гаровдагиларни озод қилишга, Исроил эса қўшинларини мувофиқлаштирилган чизиққа олиб чиқиб кетишга келишиб олган.Трампнинг сўзларига кўра, гаровдагилар 13 октябрь куни озод қилиниши шарт. “Ynet” порталининг хабар беришича, Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) биринчи босқичда Ғазо секторининг 53 фоиз ҳудудини назорат қилади ва Ғазо шаҳридан қўшинларини олиб чиқади.Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху барча гаровдагилар уйга қайтишига умид билдирди ва келишувларни “дипломатик муваффақият” деб атади. Шунингдек, у Трампга миннатдорчилик билдирди.ҲАМАС Ғазо секторидаги урушга барҳам берувчи келишувларни тасдиқлади. Баёнотга кўра, омон қолган исроиллик гаровдагилар деярли икки минг фаластинлик маҳбусларга алмаштирилади.Шу билан бирга, ҳаракат Трамп ва кафолат мамлакатларни Исроилни келишувларни бажаришга мажбурлашга чақирди. Шунингдек, ҲАМАС Фаластин халқи ҳуқуқлари, жумладан, унинг озодлиги ва ўз келажагини белгилаш учун курашишдан воз кечмаслигини билдирди.29 сентябрь куни Оқ уй Ғазо секторидаги урушга барҳам берувчи “кенг қамровли режа”ни эълон қилди. Ҳужжат 20 та бандан иборат, хусусан, қуйидагиларни назарда тутади: Ғазода вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этиш ва у ерда вазиятни изга солиш учун халқаро кучларни жойлаштириш. Исроил бу режага рози бўлди.Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазодаги барча гаровдагиларни озод қилишга тайёрлигини билдирди.6 октябрь куни Мисрда Исроил ва ҲАМАС делегациялари музокаралари АҚШ, Қатар, Туркия воситачилигида қайта тикланди.
https://sputniknews.uz/20251004/gazo-boyicha-muzokaralar-52468596.html
фаластин
ғазо
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40624015_114:0:1023:682_1920x0_80_0_0_5e026807abd7a8d34fa5fa0fc3651679.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
исроил ҳамас сулҳ тинчлик режаси маълумот ғазо уруш тугади
исроил ҳамас сулҳ тинчлик режаси маълумот ғазо уруш тугади
Исроил ва ҲАМАС тинчлик режасининг биринчи босқичига оид келишувларни имзолади
12:17 09.10.2025 (янгиланди: 12:24 09.10.2025) ҲАМАС келишувлар доирасида барча гаровдагиларни озод қилади, Исроил эса қўшинларини мувофиқлаштирилган чизиққа олиб чиқиб кетади.
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати можарога барҳам бериш режасининг биринчи босқичи бўйича келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ва музокараларда воситачи бўлган Қатар ТИВ маълум қилди.
“Мен фахр билан эълон қиламанки, Исроил ва ҲАМАС бизнинг тинчлик режамизнинг биринчи босқичини имзолади”, - дея ёзди Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида.
ҲАМАС келишувлар доирасида барча гаровдагиларни озод қилишга, Исроил эса қўшинларини мувофиқлаштирилган чизиққа олиб чиқиб кетишга келишиб олган.
Трампнинг сўзларига кўра, гаровдагилар 13 октябрь куни озод қилиниши шарт. “Ynet” порталининг хабар беришича, Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) биринчи босқичда Ғазо секторининг 53 фоиз ҳудудини назорат қилади ва Ғазо шаҳридан қўшинларини олиб чиқади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху барча гаровдагилар уйга қайтишига умид билдирди ва келишувларни “дипломатик муваффақият” деб атади. Шунингдек, у Трампга миннатдорчилик билдирди.
ҲАМАС Ғазо секторидаги урушга барҳам берувчи келишувларни тасдиқлади. Баёнотга кўра, омон қолган исроиллик гаровдагилар деярли икки минг фаластинлик маҳбусларга алмаштирилади.
Шу билан бирга, ҳаракат Трамп ва кафолат мамлакатларни Исроилни келишувларни бажаришга мажбурлашга чақирди. Шунингдек, ҲАМАС Фаластин халқи ҳуқуқлари, жумладан, унинг озодлиги ва ўз келажагини белгилаш учун курашишдан воз кечмаслигини билдирди.
29 сентябрь куни Оқ уй Ғазо секторидаги урушга барҳам берувчи “кенг қамровли режа”ни эълон қилди. Ҳужжат 20 та бандан иборат, хусусан, қуйидагиларни назарда тутади: Ғазода вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этиш ва у ерда вазиятни изга солиш учун халқаро кучларни жойлаштириш. Исроил бу режага рози бўлди.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазодаги барча гаровдагиларни озод қилишга тайёрлигини билдирди.
6 октябрь куни Мисрда Исроил ва ҲАМАС делегациялари музокаралари АҚШ, Қатар, Туркия воситачилигида қайта тикланди.