https://sputniknews.uz/20251004/gazo-boyicha-muzokaralar-52468596.html
Ғазо бўйича музокаралар қачон ва қаерда бошланиши маълум бўлди
Ғазо бўйича музокаралар қачон ва қаерда бошланиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф аллақачон Мисрга йўл олган. 04.10.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-10-04T18:45+0500
2025-10-04T18:45+0500
2025-10-04T18:45+0500
исроил
ғазо
қоҳира
ақш
фаластин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/123/74/1237429_0:12:3076:1742_1920x0_80_0_0_723035a9b70d43e97facab3ae93ef18e.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ғазодаги можарога барҳам бериш бўйича "Трамп режаси"нинг биринчи босқичи эртага 5 октябрь куни Мисрда бошланади. Бу ҳақда Исроилнинг N12 телеканали дипломатик манбааларга таяниб хабар қилмоқда.Агар келишув муваффақиятсизликка учраса, Исроил ҳарбий ҳаракатларни давом эттириши кутилмоқда. "Бизни драматик ҳафта кутмоқда" деб изоҳ берди Исроилнинг юқори мартабали мулозими. Жума куни, ХАМАС ҳаракати Ғазодаги урушни тўхтатиш бўйича "Трамп режаси"га ўз жавобини берган эди. Унда ХАМАС ўт очишни тўхтатиш эвазига барча исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга розилик билдирган эди. 29 сентябрь куни Оқ уй Трампнинг Ғазо секторидаги келишув бўйича “кенг қамровли режаси”ни эълон қилди. Бу, жумладан, Фаластин анклавида ХАМАС иштирокисиз вақтинчалик ташқи бошқарувни жорий этиш ва у ерда халқаро барқарорлик кучларини жойлаштиришни талаб қилади. Исроил режага розилигини эълон қилди.
https://sputniknews.uz/20251004/tramp-isroilni-gazo-sektorida-ot-ochishni-darhol-toxtatishga-chaqirdi-52452788.html
ғазо
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/123/74/1237429_127:0:2858:2048_1920x0_80_0_0_07cdb2548936f3abf5051b42d9533326.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
исроил, ғазо, қоҳира, ақш, фаластин
исроил, ғазо, қоҳира, ақш, фаластин
Ғазо бўйича музокаралар қачон ва қаерда бошланиши маълум бўлди
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф аллақачон Мисрга йўл олган.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ғазодаги можарога барҳам бериш бўйича "Трамп режаси"нинг биринчи босқичи эртага 5 октябрь куни Мисрда бошланади. Бу ҳақда Исроилнинг N12 телеканали дипломатик манбааларга таяниб хабар қилмоқда.
"Мисрдаги музокараларда [стратегик режалаштириш] вазири Рон Дермер Исроил делегациясига бошчилик қилади. Музокараларнинг биринчи босқичида гаровга олинганларни озод қилиш механизмини техник мувофиқлаштириш, сўнгра келишувнинг кейинги босқичлари бўйича музокаралар ўтказиш режалаштирилган", - дейилади хабарда.
Агар келишув муваффақиятсизликка учраса, Исроил ҳарбий ҳаракатларни давом эттириши кутилмоқда. "Бизни драматик ҳафта кутмоқда" деб изоҳ берди Исроилнинг юқори мартабали мулозими.
Жума куни, ХАМАС ҳаракати Ғазодаги урушни тўхтатиш бўйича "Трамп режаси"га ўз жавобини берган эди. Унда ХАМАС ўт очишни тўхтатиш эвазига барча исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга розилик билдирган эди.
29 сентябрь куни Оқ уй Трампнинг Ғазо секторидаги келишув бўйича “кенг қамровли режаси”ни эълон қилди. Бу, жумладан, Фаластин анклавида ХАМАС иштирокисиз вақтинчалик ташқи бошқарувни жорий этиш ва у ерда халқаро барқарорлик кучларини жойлаштиришни талаб қилади. Исроил режага розилигини эълон қилди.