Трамп Исроилни Ғазо секторида ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди

© AP PhotoИзраильские военные в районе границы с сектором Газа
Израильские военные в районе границы с сектором Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2025
Oбуна бўлиш
Олдинроқ ХАМАС гаровга олинганларни озод қилишга рози эканини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил Ғазо секторига ҳужумларини зудлик билан тўхтатиши кераклигини айтди ва ХАМАСнинг тинчлик келишувига тайёрлигини маълум қилди.
"Исроил Ғазони бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатиши керак, шунда биз гаровга олинганларни тез ва хавфсиз олиб чиқишимиз мумкин. Бу ҳозир жуда хавфли", - деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Шунингдек АҚШ президенти ушбу режани амалга оширишда ёрдам берган барча мамлакатлар, хусусан, Қатар, Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва Иорданияга миннатдорлик билдириб, "Биз Яқин Шарқда узоқ муддатли тинчликка эришишга яқинмиз", деб таъкидлади.
ҲАМАС ҳаракати жума куни АҚШнинг Ғазодаги урушни тўхтатиш режасига жавобини халқаро воситачиларга тақдим этганини эълон қилди. Унда қуйидагилар баён этилган:
ХАМАС барча исроиллик гаровга олинганларни озод қилиши ва "Трамп режаси"да кўзда тутилган алмашинув асосида амалга оширилиши ва бу борада музокараларни зудлик билан бошлашга тайёрлигини билдирди.
ХАМАС Ғазо бошқарувини араб ва ислом давлатларининг кўмагида миллий консенсус асосида тузилган мустақил технократлардан иборат Фаластин органига топширишга рози бўлди.
"АҚШ режаси"нинг Ғазонинг келажаги ва Фаластин халқининг кенгроқ ҳуқуқлари билан боғлиқ бошқа бандлари тегишли халқаро қонунлар ва резолюцияларга мувофиқ, коллектив Фаластин механизми доирасида кўриб чиқилиши қайд этилди.
29 сентябрь куни Оқ уй Трампнинг Ғазо секторидаги келишув бўйича “кенг қамровли режаси”ни эълон қилди. Бу, жумладан, Фаластин анклавида ХАМАС иштирокисиз вақтинчалик ташқи бошқарувни жорий этиш ва у ерда халқаро барқарорлик кучларини жойлаштиришни талаб қилади. Исроил режага розилигини эълон қилди.
Isroil G’azoga jo’natilgan 13ta oziq ovqat yordami kemalarini to‘xtatdi  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Исроил-Фаластин можароси
Исроил Ғазога йўл олган ёрдам кемаларини тўхтатди
Янгиликлар лентаси
0