Импорт телефонларни онлайн рўйхатдан ўтказиш учун илова ишга туширилди

© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2025
Oбуна бўлиш
Божхона қўмитаси декларацияларни тўлдириш учун махсус ахборот киосклари ўрнатилишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ўзбекистонда импорт қилинган телефонни декларация қилишга мўлжалланган мобил илова ишга туширилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Йўловчи декларацияси” иловасига OneID орқали кирилганда, паспорт маълумотлари автоматик тўлдирилади. Фойдаланувчи ҳаракатланиш йўналишини (кириш ёки чиқиш) танлаши ҳамда ўзидаги валюта маблағлари ва товарларни кўрсатиши керак бўлади.
Алоҳида функция Ўзбекистонга олиб кирилаётган мобил телефонни декларация қилиш имконини беради. Иловада қурилманинг IMEI рақамини штрих-код сифатида сканерлаб киритиш мумкин.
Иловадан фойдаланиш учун чегара божхона постларида бепул Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилади. Бундан ташқари, Божхона қўмитаси декларацияларни тўлдириш учун махсус ахборот киосклари ўрнатилишини эълон қилди.
Ҳозир илова Тошкент халқаро аэропортида синов режимида ишламоқда. 1 ноябрдан барча чегара пунктларида мобил декларацияни тўлдириш имконияти қўшилади.
Эслатамиз, президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг март ойидаги фармонида йўловчилар учун божхона декларацияларини тўлдириш мобил иловасини ишга тушириш кўзда тутилган эди.
Бундан ташқари, президент инсон омилисиз расмийлаштириладиган декларациялар улушини икки баробарга кўпайтириш ва 2028 йилга келиб божхона текшируви билан чегарани кесиб ўтиш улушини 15% гача камайтириш вазифасини ҳам топширган.
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланиш тартиби белгиланди
Янгиликлар лентаси
0