Божхона фаолиятида янгича тизим ишга туширилади — тафсилотлар

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишТаможенный пост
Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2025
Oбуна бўлиш
Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти божхона фаолиятига оид тегишли фармон ва қарорни имзолади, дея хабар берди Huquqiy axborot канали.
“Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига кўра, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
Унга кўра:
2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;
2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш;
2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;
2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.
Ташқи иқтисодий фаолиятда қуйидаги қулайликлар яратилади:
2025 йил 1 июлдан: ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади, барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).
2025 йил 1 сентябрдан: тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилади.
2025 йил 1 декабрдан: божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.
2025 йил 1 ноябрдан: ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.
Фармонга асосан божхона маъмуриятчилигида қуйидаги ўзгаришлар жорий этилади:
2025 йил 1 июлдан Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан: ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади.
Шунингдек, “Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда:
“яшил йўлак”да – хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;
“қизил йўлак”да – давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
“қизил” ёки “яшил” йўлаклар божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан “профайлинг” танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида “яшил йўлак”дан “қизил йўлак”ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади.
2026 йил 1 сентябрдан ушбу тартиб синов натижаларига кўра бошлаб босқичма-босқич автомобиль йўли ўтказиш пунктларида кучга киради.
2026 йил 1 мартдан божхона назорати жараёнлари “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали янада соддалаштирилади.
Бундан ташқари, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади.
Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади
“Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарорига мувофиқ, 2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари белгиланди.
соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.
Божхона қўмитаси тизимида Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади. Бунда ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади.
Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади.
Тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш.
Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади
Қарорга асосан, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини илмий асосланган ҳолда ўрганиш учун Божхона қўмитаси таркибида Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази ташкил этилади.
2026 йил 1 январга қадар Божхона институтида қуйидаги ахборот тизимлари жорий этилади:
таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича “Таълим менежменти” автоматлаштирилган ахборот тизими;
профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича “Самарадорликни баҳолаш” модули;
божхона органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича “Малака” автоматлаштирилган ахборот тизими.
2025/2026 ўқув йилидан:
бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади;
магистратурада тўлов-контракт асосида таълим муддати икки йил бўлган сиртқи таълим шакли жорий этилади.
2025 йил 1 июлдан суғурта ташкилотлари билан божхона органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизми йўлга қўйилади.
Бунда:
божхона постига кириб келган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полисини расмийлаштириш божхона органлари ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
Божхона қўмитасининг тегишли дастурлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади;
чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади
Қарорга асосан, товарлар расмийлаштируви жараёнида божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими қуйидаги йўлаклар кесимида товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланиладиган божхона назорати шакллари ва ҳажмини белгилайди:
1.
“яшил йўлак”да хавф даражаси паст белгиланади ва божхона назорати шакллари қўлланилмайди (товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати бундан мустасно). Бунда “яшил” йўлакка йўналтирилган товарлар автоматик тарзда расмийлаштирилади;
2.
“сариқ йўлак”да хавф даражаси ўрта белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади (божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно);
3.
“қизил йўлак”да хавф даражаси юқори белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади;
4.
“кўк йўлак”да божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

"Шу йил 1 октябрдан товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади", — дейилган ҳужжат матнида.

2026 йил 1 сентябрдан Божхона қўмитаси томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган ахборот платформаси жорий этилади.
️Шунингдек, логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларига ёндош ҳудудларда божхона терминаллари қурилади.

️"Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномалари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун ветеринар рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, гигиеник ва экологик сертификатлар 1 календарь йилдан ошмаган муддатга 1 маротаба тақдим этилади", — дейилган хабарда.

Работа таможенного поста. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2025
Энди божхона кузатувида сунъий интеллектдан фойдаланилади
Янгиликлар лентаси
0