Энди божхона кузатувида сунъий интеллектдан фойдаланилади
© Таможенный комитет при Министерстве экономики и финансов республики УзбекистанРабота таможенного поста.

© Таможенный комитет при Министерстве экономики и финансов республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
Чегарадаги йўловчилар ва автотранспорт оқими камида 2 карра ошиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Эндиликда божхона кузатувида рентген тасвирлари сунъий интеллект асосида таҳлил қилиниб, хавфли товарлар автоматик аниқланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимотда маълум қилинди.
Қайд этилишича, чегарадаги йўловчилар ва автотранспорт оқими камида 2 карра ошиши кутилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаБожхона фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар кўриб чиқилди

Божхона фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар кўриб чиқилди
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Халқаро қатновларни кўпайтириш мақсадида автобусларда ҳам, авиарейслардагидек, йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан олиш тизими кўзда тутилмоқда. Натижада автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, энг йирик божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиш таклиф этилмоқда.
Тақдимотда божхона кузатувида сунъий интеллектни кенг қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаБожхона фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар кўриб чиқилди

Божхона фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар кўриб чиқилди
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Жаҳон банки мутахассислари кўмагида “хавф тизими” такомиллаштирилади. Бу тизим молиявий барқарорлик, савдо тарихи каби 122 та мезон бўйича тадбиркорларнинг ишончлилик даражасини баҳолайди. Шунингдек, рентген тасвирлари сунъий интеллект асосида таҳлил қилиниб, хавфли товарлар автоматик аниқланади”, — дея қайд этилган хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаБожхона фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар кўриб чиқилди

Божхона фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар кўриб чиқилди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев бу таклифларни маъқуллади. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида бунга божхона қонунчилигини тўлиқ мувофиқлаштириш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун, чегара орқали транспортлар ҳаракати 8 баробар кўпайиб, қарийб 5 миллионтага етди. Бюджетга тушумлар 9 баробар ўсиб, ўтган йили 63 триллион сўмдан ошди. Юкларни расмийлаштириш вақти импортда 3 соат, экспортда 20 дақиқагача қисқарди. Умуман, тизим соддалаштирилиши орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг сарф-харажати ва вақти тежалган. Халқаро логистика рейтингида божхона кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 140-ўриндан 74-ўринга кўтарилган.