Қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланиш тартиби белгиланди

© CC0 / Unsplash / Christin HumeДевушка за ноутбуком
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
Божхона органи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 10 иш кунида кўриб чиқади. Рухсатнома муддати 2 йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати билан “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Низом божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Товарлар божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига Божхона кодекси ҳамда қайта ишлаш рухсатномаси асосида жойлаштирилади.
Рухсатнома олиш учун ваколатли шахс Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали қайта ишлаш операциялари амалга ошириладиган ҳудуддаги божхона органи, шунингдек махсус турдаги товарларни қайта ишлаш бўйича Божхона қўмитасига ариза тақдим этади.
Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ишлаб чиқариш жараёни тўғрисида маълумот;
ваколатли шахс томонидан аниқланган қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаси;
товарни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификация қилишнинг ваколатли шахс томонидан белгиланган усули бўйича маълумоти;
қайта ишлаш операциялари учун зарур бўлган шартномалар.
Божхона органи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 10 иш кунида кўриб чиқади.
Рухсатнома аризада кўрсатилган муддатга берилади. Бироқ ушбу муддат 2 йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ўзбекистон божхона органлари инсон саломатлигини қандай ҳимоя қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Матбуот маркази
Ўзбекистон божхона органлари инсон саломатлигини қандай ҳимоя қилмоқда — видео
Янгиликлар лентаси
0