Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон божхона органлари инсон саломатлигини қандай ҳимоя қилмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонда таркибида “сибутрамин” бўлган 1,3 тонна ноқонуний оздирувчи модда мусодара қилинди.
Sputnik мультимедиа матбуот марказида Ўзбекистон божхона органлари томонидан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Божхона ходимлари таркибида "Сибутрамин" бўлган 1,3 тонна оздирувчи моддаларни ноқонуний олиб киришга уринишни фош қилишди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби Ҳусен Тангриев сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, сибутрамин моддаси инсон саломатлиги учун жуда ҳам хавфли.
Мутахассислар айтишича, бу юрак-қон томир тизимига, асаб тизимига жиддий зарар етказади ва ҳатто ўлим билан боғлиқ кузатилган ҳолатлар ҳам бўлган.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида божхона соҳасида ҳамкорлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Хусусан: икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун соддалаштирилган божхона йўлаги йўлга қўйилди; Ўзбекистон божхонасининг доимий вакили ўз фаолият бошлади — тадбиркорлар муаммолари тезкор ҳал этилмоқда; ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш йўлга қўйилди — тадбиркорлар учун катта енгиллик ва янги имкониятлар.
Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон қўшни давлатлар — Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан фаол ҳамкорлик қилиб, божхона соҳасидаги тажриба ва энг яхши амалиётлар билан алмашилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0