Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

ТИВ: Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни олқишлаймиз

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с надписью МИД Узбекистана
Фасад здания с надписью МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлишига умид билдирган.
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди. Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот билан чиқди.
“Миср, Қатар ва Туркиянинг ушбу муҳим жараёнда мувофиқлаштирилган фаолиятини ва уларнинг муҳим ролини юқори баҳолаймиз. Мазкур саъй-ҳаракатлар зўравонликни тез фурсатда тўхтатиш, гуманитар инқирозни енгиллаштириш ҳамда сиёсий мулоқотни тиклаш учун замин яратмоқда”, - дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон доимо халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқда мустаҳкам ва адолатли тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди.
“Ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлишига ишончимиз комил”, - дея умид билдирган ТИВ.
Ўзбекистон Яқин Шарқда тинчлик, барқарорлик ва гуманитар енгилликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга конструктив ҳисса қўшишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаган.
Эслатамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати можарога барҳам бериш режасининг биринчи босқичи бўйича келишиб олгани хабар қилинган эди. ҲАМАС келишувлар доирасида барча гаровдагиларни озод қилишга, Исроил эса қўшинларини мувофиқлаштирилган чизиққа олиб чиқиб кетишга келишиб олган.
Флаг Государства Палестины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Мирзиёев Ғазо секторидаги муаммонинг ягона ечимини айтди
Янгиликлар лентаси
0