Мирзиёев Ғазо секторидаги муаммонинг ягона ечимини айтди

© РИА Новости Флаг Государства Палестины
Флаг Государства Палестины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Oбуна бўлиш
Мирзиёев: Фаластин давлати ўз мустақил давлатига эга бўлишга ҳақлидир.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Фаластин давлати ўз мустақил давлатига эга бўлишга ҳақлидир. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган инвестиция форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мамлакат етакчиси ўз сўзида кўпдан бери чўзилаётган Ғазо секторидаги фожиага эътиборни қаратди.

“Йигирма биринчи асрда кўз ўнгимизда кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бу муаммонинг ягона ечими — халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва қабул қилинган резолюциялар асосида адолатли ҳал этиш. Фаластин давлати ўз мустақил давлатига эга бўлишга ҳақлидир”, — деди Мирзиёев.

Қайд этилишича, глобал кун тартибидаги яна бир масала — қўшни Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланишига кўмаклашиш.

“Бу давлатнинг амалдаги ҳукумати билан халқаро майдонда конструктив мулоқот олиб бориш, унинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ҳар қачонгидан ҳам муҳим, деб ўйлаймиз. Зеро мазкур давлатдаги осойишталиги ва иқтисодий ривожланиши ён-атрофдаги барча минтақаларнинг узоқ муддатли тараққиёти учун зарур омил, деб биламиз”, — дея қўшимча қилди Ўзбекистон раҳбари.

Маълумот учун, Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Форумда 8 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, дунёнинг 100 тага яқин мамлакатидан 3 мингга яқин хорижий меҳмон иштирок этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев выступает на пленарном заседании третьего Ташкентского международного инвестиционного форума. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Истанбулда бўлаётган тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлаймиз — Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0