https://sputniknews.uz/20251009/mirziyoev-rahmon-52581136.html
Мирзиёев ва Раҳмон муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
Мирзиёев ва Раҳмон муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Етакчилар стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди. 09.10.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-10-09T17:48+0500
2025-10-09T17:48+0500
2025-10-09T17:48+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
ўзбекистон
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/09/52581242_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_59be41569fd4a83c41d3bccfff53c3f8.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.Президентлар ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратишди.Фаол маданий-гуманитар алмашинув ва сермаҳсул ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.Мирзиёев ва Раҳмон халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик асосий масалалар, жумладан, жорий йил ноябрида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан батафсил фикр алмашди.Эслатамиз, Ўзбекистон раҳбари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди. Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
https://sputniknews.uz/20251007/markaziy-osiyo-rossiya-xavfsizlik-hamkorlik-52519629.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/09/52581242_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_78e0f5f6293ffcfe9a7feb74635fc7b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон, ўзбекистон, тожикистон
сиёсат, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон, ўзбекистон, тожикистон
Мирзиёев ва Раҳмон муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
Етакчилар стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. “Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.
Президентлар ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратишди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинув ва сермаҳсул ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Мирзиёев ва Раҳмон халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик асосий масалалар, жумладан, жорий йил ноябрида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан батафсил фикр алмашди.
Эслатамиз, Ўзбекистон раҳбари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди. Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида
иштирок этади.