Марказий Осиё ва Россия раҳбарлари хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади

© Sputnik / Зафар Халилов / Медиабанкка ўтишЗаседание Совета министров иностранных дел СНГ
Заседание Совета министров иностранных дел СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2025
Oбуна бўлиш
Йиғилишда давлат раҳбарлари минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. 9 октябрь куни Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия президентлари иккинчи "Марказий Осиё - Россия" саммитини ўтказади. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда давлат раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга доир кенг кўламли масалаларни, шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва бошқа трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш борасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилишади.
Саммит якунида Якуний коммюнике ва Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилиш режалаштирилган.
В резиденции Ала-Арча стартовал III Межпарламентский форум государств Центральной Азии
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2025
Бишкекда Марказий Осиё парламентарийлари форуми бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0