Бишкекда Марказий Осиё парламентарийлари форуми бўлиб ўтмоқда

© Foto : Жогорку Кенеш КРВ резиденции Ала-Арча стартовал III Межпарламентский форум государств Центральной Азии
В резиденции Ала-Арча стартовал III Межпарламентский форум государств Центральной Азии
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2025
Oбуна бўлиш
Форумда барқарор ўсиш, инвестициялар, миграция, рақамли ривожланиш, киберхавфсизлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Форум мавзуси: “Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари: минтақани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича самарали ечимлар”.

Форумнинг мақсади Марказий Осиё мамлакатларининг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, миграция жараёнларини тартибга солиш ва рақамли муҳитни ривожлантириш борасида парламентлараро ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборат.

III парламентлараро форум давомида:

“Миграция ва меҳнат оқимлари: фуқаролар ҳуқуқларини қонуний таъминлаш ва иқтисодиёт барқарорлиги”;
“Марказий Осиё мамлакатларида инвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш бўйича қонунчилик чоралари”;
“Парламентлар ва рақамли суверенитет: киберхавфсизлик, рақамли муҳитни ҳуқуқий тартибга солиш” каби мавзулар муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Форум доирасида Танзила Нарбаеванинг парламентлар вакиллари билан минтақавий ҳамкорлик, парламент дипломатияси ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун қатор икки томонлама учрашувлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Делегация Узбекистана в Женеве выдвинула инициативы по вопросам глобального мира и сотрудничества  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2025
Глобал тинчлик ва ҳамкорлик: Танзила Нарбаева Женевада қатор ташаббусларни илгари сурди
Янгиликлар лентаси
0