Ўзбекистон ва Беларусь терроризм ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтиради

© Пресс-служба МВДСостоялась встреча рабочей группы МВД Узбекистана и Беларуси
Состоялась встреча рабочей группы МВД Узбекистана и Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2025
Oбуна бўлиш
Тадбирда икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича фикр алмашилди
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь республикалари ички ишлар вазирликлари ўртасидаги идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда вазирликлар ўртасидаги идоралараро ҳамкорлик муносабатлари, хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни янада кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот иштирокчилари бугунги кунда икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида тезкор-қидирув фаолияти йўналишида умумий мақсадларга эришишга имкон берувчи самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этишди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган тадбир якунида идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ учрашувининг баённомаси имзоланди.
Шунингдек, Беларусь делегациясининг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент шаҳрида хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолияти билан танишиши режалаштирилган.
Состоялось заседание рабочей группы по координации межведомственного сотрудничества двух стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон терроризм ва жиноятчиликка қарши ҳамкорликни кучайтиради
Янгиликлар лентаси
0